• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Афғонистон билан савдо-иқтисодий соҳасида ўзгаришлар бўладими?

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 17/07/2018, 23:01
  • Просмотров: 442

2017 йилда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 19 фоизга кенгайган бўлиб, 617,1 млн. долларни ташкил этган

 

Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси билан мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларида биргаликда ривожланиш истиқболларидаги муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида музокаралар ўтказди.
 
Учрашув вақтида ўзаро савдо динамикаси ижобий томонга ўзгарганлиги кузатилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Мисол тариқасида, 2017 йилда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 19 фоизга кенгайган бўлиб, 617,1 млн. долларни ташкил этганлиги келтириб ўтилди.
 
Ўзбекистон ташқи савдо вазири ўринбосари Сохиб Соибназаровнинг қайд этишича, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш ва юксалтириш имкониятлари мавжуд.
 
Музокара давомида Ўзбекистон томони афғон инвесторларига чегараолди савдо зоналарини яратиш ҳамда давлат ва якка тартибдаги савдо тамойиллари бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.
 
Ўз навбатида, афғон томони мамлакатлар ўртасида эркин савдо тизимининг йўлга қўйилишини бошлаш таклифи билан чиқди.
 
Бундан ташқари, Афғонистон делегацияси тўқимачилик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш учун тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлашда Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига умид билдирди. 

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019