• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

“АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ. ДИЛИМ…” (3-МАҚОЛА)

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 19/11/2016, 22:31
  • Просмотров: 1442
“29-ёшдаман. Ҳали оила қурмаганман.
Институтни тугаллаб, уч йил давомида
хорижда ишладим. Тўғриси, ўқиш-ишни
баҳона қилиб, пайтида уйланмаганим боис,
вақти-вақти билан қўл ёрдамида истимно
қилишга одатланган эдим. Оврўпача
турмуш тарзининг таъсири боисми, бу
нохуш одатни меъёр сифатида
тушунардим. Қолаверса, ҳаттоки ўзларини
мусулмон биладиган айрим кимсалар ҳам
бу қилғуликка одатланишган ва бу
одатларига гўёки шариатдан дастаклар
ҳам топишган эди. Лекин ҳирсий хоҳишни
бу йўсинда сунъий қондиргандан сўнг киши
барибир ўзини нохуш ҳис этиши боисми,
руҳиятимда салбий ўзгаришлар сеза
бошладим. Юртга қайтгач, ота-онамнинг
уйлантириш учун қилаётган
тараддудларини турли баҳоналар билан
пайсалга солишга уринардим. Чунки
жинсий жиҳатдан буткул соғломлигимга
гумоним бор эди. Яқинда, бир мутахассис-
шифокор қабулида бўлганимда, у
“онанизмдан ҳам кўра унинг зарари ва
асоратлари бўрттириб кўрсатилган
маълумотлар, манбаларнинг хатарли
экан”лигини таъкидлади. Аниқроғи, аксари
ёшларга онанизм зарар қилмаса-да, у
ҳақдаги нотўғри тушунчаларнинг қурбонига
айланишиб, ваҳималар гирдобига тушиб
қолишар экан. Юқоридаги фикрлар нечоғли
асосли эканлиги ҳақида билишни истар
эдим”.
Фақиҳ олимлар “яширин, жирканч одат”
деб аташган бу ҳолат замонавий
табобатда, “онанизм” дея номланади.
Эркакларда маний чиқиши, аёлларда
лаззат топилиши билан ифодаланадиган
онанизмнинг ҳозирги кунда “мастурбация”
дея аталувчи тури кўп учрамоқда.
Мастурбациянинг сўзма-сўз маъноси “қўл
билан истимно”, яъни “кафтаки”дир.
Кафтаки ҳақида имом Ғаззолийнинг “Никоҳ
одоби” рисоласида келтирилган қуйидаги
ҳаётий воқелик ибратга лойиқ:
“…Бир куни жамоат фақиҳ олим Ибн
Аббоснинг суҳбатларидан баҳра олгандан
сўнг туриб кетсалар-да, навқирон ёш йигит
ҳаммадан ортда қолади.
У қимтиниб, истиҳола билан сўз бошлайди:
— Сиздан бир масалани сўраш учун
қолдим. Жамоат олдида гапиришдан
уялдим. Энди сиздан ҳам хижолат
чекаяпман. Аммо, олим киши инсоннинг
отаси ўрнидадир…
— Унда менга отангга айтадиганингнинг
ҳаммасини айтавер, — дедилар Ибн Аббос.
— Мен уйланмаганман. Дўзахга элтувчи
зинога рўбарў бўлишдан қўрқаман. Шу
сабабли, ҳирс ўта безовта қилганда
шаҳватимни қўл билан қондираман. Менинг
бу қилмишимда гуноҳ борми?
Бу саволга жавоб бериши лозим бўлган Ибн
Аббос бироз ижирғангандек бошқа томонга
юз ўгирди ва ўйланиб шундай жавоб берди:
— Канизак (наслу-насабсиз чўри)ни
никоҳига олмоқлик қўл билан шаҳватни
қондирмоқдан, қўл билан шаҳватни
қондириш эса зино қилишдан хайрлироқ
бўлган гуноҳлардандир… ”.
Ибн Аббос бу ҳукми билан ҳирс ботқоғига
ботган бўйдоқ кимсанинг уч ўт орасида
қолганлигига ишорат этганлигини англаш
мумкин. Зеро, бу аланганинг оз бўлса-да,
шаҳди пастроғи канизакка, яъни наслининг
тайини йўқ чўрига уйланиш нисбатан
зарарсизроқ ҳисобланади. Аммо ўша
пайтларда насабсиз, зоти паст чўридан
туғиладиган фарзанднинг қул қилиниш
хавфи мавжудлиги туфайли бундай никоҳ
исломда олий насаблилар учун
таъқиқланган. Мозийда, аждодларимиз
насл тозалигига чуқур аҳамият берганлар.
Аммо, ҳарисмандлик ўта устун келиб,
шаҳватни қўл билан қондиргандан кўра,
чўрига бўлса-да уйланиш афзалроқ
ҳисобланилган.
Қўл билан ҳирсни қондириш насабсиз
заифага уйланишдан хатарлироқ оташ
комига тушмайдиган гуноҳлиги шаксиздир.
Аммо, бу учала оташнинг энг хатарлиси
жаҳанамга бошлайдиган улкан гуноҳ
зинодир.
Навқирон йигитларни бундай ишларга қўл
уришидан асрайдиган амалда, яъни
уйланишда шаксиз фазилат бордир. Ҳали
уйланиш ёшига етмаган ўсмирларда эса
эҳтилом жараёни вужудни шаҳват
қийноғидан озод қилувчи ҳикматдир.
Уйланиш ёшидаги фарзандини
уйлантирмаган ота-она ҳам бу гуноҳга
фарзанди билан теппа-тенг жавобгардир.
(Ушбу манбалардан бохабар бўлишни бизга
маслаҳат берган Ўзбекистон мусулмонлар
идорасидаги маслакдошларимизга ўз
миннатдорчилигимизни билдирамиз)
Аксар фақиҳ олимлар, бизнинг
мазҳабимиздаги уламолар бу одатни ҳаром
деб билишади. Имом Молик, қолаверса,
мазҳабдош олимларнинг аксарияти кўплаб
ҳужжатлар қаторида қўйидаги ояти
каримани далил сифатида келтиришади:
«Улар авратларини (ҳаромдан)
сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари
ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан
мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат
қилинувчи эмаслар. Бас, кимки шундан
ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни)
истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан
ошувчидирлар». («Мўминун» сураси 5-, 6-,
7- оятлар, Шайх Абдулазиз Мансур
таржимаси).
Бу жирканч одатнинг ҳаром эканлигини
таъкидлаган мазҳабимиз уламоларининг
фикрлари замонавий табобат қарашларига
ҳам ҳамоҳанг. Аммо ўзга
мазҳабдагиларнинг қуйидаги қарашлари
билан асло келишиб бўлмайди. Чунончи,
Ибн Ҳазмнинг таъкидлашича, манийни
чиқазиб ташлашни бадандаги ортиқча
қонни наштар билан чиқазишга менгзаш
мумкин экан.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам манийни
танадаги ортиқча нарса сифатида қабул
этган ва шу боис Ҳанбалий мазҳабига
мансуб фақиҳлар кафтакига қуйидаги
ҳолларда изн беришган:
— агар зинодан сақланиш имкони бўлмаса,
яъни, ўзини идора қила олмаса;
— уйланиш имкони мавжуд бўлмаса-ю,
шаҳвоний жунбуш домига тушиб қолиш
хавфи рўй-рост таҳдид солса.
Ҳанбалий мазҳабидагилар бу ишга изнни
сўнгги чора сифатида беришган. Буни
очликдан ўлиш муқаррар бўлганда ўлакса
еб бўлса-да, жон сақлашга менгзаш
мумкин. Ушбу ўринда навбатни яна
юқорида ҳасратлари билан ўртоқлашган
кимсанинг кечмишларига берсак:
“… Қатор китобларни титкилагач, кўнглим
таскин топди. Чунки Оврўпанинг аксари
олимлари онанизмнинг зараридан фойдаси
кўпроқ эканини таъкидлашган. Мана,
марҳамат, уларнинг айримлари:
Профессор Г.С.Васильченко: “Мастурбация
— физиологик дискомфорт, яъни ноўнғай,
нохуш ҳолатларни юмшатувчи ёки йўқотиш
имкониятини берувчи восита ҳисобланади”.
В.П.Осипов: “Онанизм билан шуғулланувчи
кимсалар ўз одатини тарк этишга ожизлик
сезиши туфайли ва бу ҳохишга қул бўлиб
қолганлиги боис ҳам ўзларини одамови ҳис
этишади. Онанизм зарарлари бўрттириб
кўрсатилган ҳар хил қўлланмалардаги
ваҳималар исканжасига тезда тушиб
қоладиган бундай кишилар доимо бўлғуси
касалликлардан ва жинсий ожиз бўлиб
қолиш кабилардан чўчиб яшашади”.
Профессор И.М.Порудоминский: “Онанизм
билан ўта кўп, кунига бир неча марталаб,
узоқ йиллар давомида шуғулланишгина
зарардир. Ўсмирликдаги оз-моз, аҳён-
аҳёнда рўй берувчи онанизм асло зарар
қилмайди. Бу ёшдагиларда учровчи жинсий
ожизлик каби ҳолатлар эса аслида руҳий
тушкунлик, яъни онанизм оқибатларидан
чўчиб, ваҳимага тушиб қолиш натижаси
бўлиб, ўткинчи ҳолатдир”.
Юқоридаги фикрлардан сўнг мендаги
ҳадик ҳам барҳам топгандек…”
К.
Бу кишини текшириб кўрганимизда, жинсий
жиҳатдан соғлом эканлиги, аммо руҳий
тушкун кайфият домига тушиб қолганлиги
аниқланди. У тез орада соғайиб
кетганлигининг сабабларидан бири,
онанизмга ўта берилиб кетмаганлиги бўлса
керак. Мазкур одатдан мутлақ қутилган бу
йигит яқиндагина уйланиб, ҳаётини ўз
маромига солишга ҳам эришди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Er Xotin Aloqalari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019