• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Амир Темур қўмондонларининг дунёда биринчи биографияси тикланди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 26/02/2016, 03:09
  • Просмотров: 727
Новосибирск Давлат университети (НДУ) мутахассислари дунёда биринчи бўлиб буюк ўрта осиёлик соҳибқирон Амир Темурнинг 12 энг кучли қўмондонларининг ҳарбий биографияларини тиклашди. Бу ҳақда НДУнинг гуманитар тадқиқотлари лабораториясининг илмий ходими, тадқиқот муаллифларидан бири Леонид Бобров хабар берди. “Дунё илмида фақатгина буюк шахслар – Наполеон ва Чингизхонни эмас, балки уларнинг қўмондонларини ҳам ўрганишади. Наполеоннинг маршали, Чингизхоннинг бош ҳарбий қўмондонига бағишланган юзлаб ишлар бор. Лекин Шарқнинг энг буюк соҳибқирони Темурнинг қўмондонлари ҳақида ҳеч қандай иш бўлмаган”, деб маълум қилди ТАСС ахборот агентлиги маслаҳатчиси. Бобровнинг сўзларига кўра, бундай ишларнинг йўқлигига сабаб, Чингизхондан фарқли ўлароқ, биринчи ўринда сиёсатчи ва давлат арбоби, кейин эса қўмондон саналган Амир Темур ўзининг барча иттифоқчиларини асраб, кўплаб юришларни шахсан ўзи амалга оширган. Мавжуд манбаларни изчиллик билан ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, кўплаб самарали ҳарбий кампанияларни Темур катта ишонч билдирган қўмондонлар амалга оширишган. “Айни дамда биз ўрганаётган иш шу инсонларнинг биографиясига қаратилган. Улар орасида ҳозирги ҳарбийларга ҳам чинакамига намуна бўла оладиган атоқли қўмондонлар бўлган. Уларнинг таржимаи ҳоли XIV асрнинг энг кучли Осиё армиясида ҳарбий тушунча қандай ривож топганини билиб олиш мумкин”, қайд этди тарихчи. Бобровнинг сўзларига кўра, Соҳибқирон қўмондонларини уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ, бу “иқтидорли қўмондонлар” бўлиб, Соҳибқироннинг ўзи уларда иқтидорни кўриб танлаб олган инсонлар. Иккинчи гуруҳ, “мансаб бўйича қўмондонлар”, бу инсонлар Темур қўмондонларининг қўшини ва мансабини мерос қилиб олган фарзандлар ҳисобланади. Учинчи гуруҳга эса “туғма қўмондонлар”, Темурнинг ўзи томонидан тарбия ва таълим берилган меросхўрлари киради. Новосибирслик тарихчиларнинг китоби 2016-2017 йилларда чоп этилади ва у Жаҳоншох-баҳодирга бағишланади. Уларнинг фикрича, бу китоблар ўзбек ва қозоқ тарихчиларига қизиқарли бўлади. Чунки қўмондонларнинг авлодлари ҳозирги кундаги Қозоғистон ва Ўзбекистонда истиқомат қилишади

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019