• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Андижонда биринчи марта мураккаб юрак қон-томир жарроҳлик амалиёти ўтказилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 31/01/2016, 01:49
  • Просмотров: 769
Aндижон давлат тиббиёт институти қошидаги клиниканинг юрак қон-томир жарроҳлик бўлимида илк маротаба мураккаб юрак нуқсони билан хасталанган бемор устида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. “Сайдалиев Э. 1967 йилда туғилган. У Шаҳрихон тумани диспансер назоратида кўп йиллардан бери ревматик юрак иллати ташҳиси билан ҳисобда турар эди. Бемор АДТИ клиникасига тинч ҳолатда ҳансираш, энтикиш, ҳаво етишмаслик ҳисси, юрак ўйнаши, нам йўтал, оёқ, қориндаги шиш, кам қувват ва умумий ҳолсизлик шикояти билан оғир ҳолда юрак қон-томир жарроҳлик бўлимига етказилди. Бўлимда текширувлардан ўтиб, ташриҳга тайёрланди. Сунъий кон айланиш шароитида юракдаги иккита қопқоқ сунъий қопқоқларга алмаштирилди. Ташриҳ жараёни ва ундан кейинги интенсив даволаш даврида юрак қон-томир жарроҳлик, анестезиология ва реанимация бўлими ходимлари мунтазам равишда беморнинг аҳволидан бохабар бўлишди. Ҳозирда бемор оиласи ва фарзандлари даврасида соғлом турмуш тарзини олиб бормоқда”, - дейилади институт вакилининг Kun.uz сайтига юборган хабарида. Хабарда келтирилишича, шу кунгача бундай мураккаб амалиёт асосан республикамиздаги ихтисослашган илмий марказда бажариб келинаётган эди. Эндиликда АДТИ клиникасининг юрак қон-томир жарроҳлик бўлими ходимлари ҳам бундай мураккаб юрак нуқсони бўлган хаста беморлар устида жарроҳлик амалиётини ўтказиш тажрибасига эга.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019