• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ангренда мотор мойлари ишлаб чиқариладиган янги завод ишга туширилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 18/05/2016, 21:46
  • Просмотров: 642

Ангрен” махсус индустриал зонасида барпо этилган мазкур корхона мотор, тишли ғилдирак ва редукторлар учун мойлар, гидравлика суюқликлари ва битум ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Завод йилига 43 минг тонна ишлатилган техник мойни қайта ишлаш орқали 30 минг тоннагача мой ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотнинг қарийб 40 фоизи экспортга мўлжалланмоқда. 

Лойиҳага киритилган сармоя — 30 миллион долларни ташкил қилди.

Корхона очилиш маросимида сўзга чиққан Болгария бош вазири Бойко Борисов, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва ушбу лойиҳа Болгария ва Марказий Осиё ўртасида ўзига хос кўприк бўлишини таъкидлади.

"Яқин йилларда ушбу минтақа билан жадал ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз, шу жумладан, мана шундай технологик лойиҳалар эвазига ҳам. Янги заводда 100дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Умид қиламанки, бу икки давлат ҳамкорлигида ишга туширилган охирги лойиҳа бўлиб қолмайди", — деб таъкидлади Борисов.

"Бу лойиҳа бутун Марказий Осиё бўйича ўзига хос ва ягона ҳисобланади. Биз ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40 фоизини экспорт қилишни режалаштиряпмиз. Қўшни давлатлар, жумладан, Россия ва Украина давлати компаниялари ҳозирданоқ қизиқиш билдиришмоқда", деб маълум қилган Uz-Prista Recycling  компанияси вакили Отабек Сафоев.

“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU-2016” йигирманчи халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур, Франция, Буюк Британия, Германия, Италия, Чехия, Норвегия, Австрия, Швейцария, Россия, Болгария, Польша, Руминия, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Умон, Индонезия, Мальта каби давлатлардан 200 дан ортиқ компания ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019