• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Банклар йиртилган валюталарни ҳам қабул қилишга мажбур

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 10/07/2018, 14:04
  • Просмотров: 438

Низомда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли деб топиш асослари ҳам кўрсатилган.

 

Ўзбекистондаги тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди.
 
Низомда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли деб топиш асослари ҳам кўрсатилган.
 
Хусусан, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:
  • тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
  • энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
  • қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
  • майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ошмаган бўлиши лозим) бўлганда ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий ҳимоя белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
  • банкнотада диаметри 1  mm дан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлса.
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019