• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Беларусь президенти халқи ислоҳотларга тайёрлигига шубҳа билдирди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 07/10/2016, 22:45
  • Просмотров: 596
Беларусь президенти Александр Лукашенко иқтисодиётда ислоҳотлар ўтказишга тайёрлигини айтди, бироқ бунга халқининг тайёрлигиги борасида шубҳа билдирди. Минск Халқаро валюта жамғармаси билан янги ёрдам дастурини муҳокама қилмоқда. Бу ёрдам 10 йилга 2,28 фоизлик устама билан 3 млрд долларлик кредит билан қўллаб-қувватланади. Янги ҳамкорлик дастури бўйича музокаралар Беларусь иқтисодиётини эркинлаштириш билан боғланган. "Мен исталган, ҳаттоки энг қатъий ислоҳотларга тайёрман. Халқаро валюта жамғармаси талаб қилаётгандан ҳам қатъийроғига. Бироқ масала бошқа нарсада: сиз унга тайёрмисиз? Мен халқ вакилларига мурожаат қилмоқдаман", деб айтди 7 октябрда Лукашенко парламент депутатлари билан Минскдаги учрашувда. Унинг таъкидлашича, баъзи фуқаролар турмушни яхшилаш учун ислоҳотлар ўтказилиши зарурлигини айтмоқдалар, бироқ у бундайларда қандай ислоҳотлар зарурлиги ҳақида аниқ тушунча борлигига шубҳа билдирди. Лукашенко мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тузумни синдиришга уринишлар борлигидан огоҳлантирди, бироқ "иқтисодиётда қийинчиликлар борлигини" тан олди. "Бироқ улар фожиали эмас, уларни енгса бўлади. Бу бизнинг камчилигимиздир. Биринчи навбатда – ҳукуматнинг. Энг катта масала – экспорт", деб айтди Беларусь президенти. "Бизнинг иқтисодий модель яшовчанлигини, энг ноқулай бозор конъюнктурасида зарбани кўтара олишини намойиш қилди", деб таъкидлаб ўтди Лукашенко. Унинг айтишича, мамлакат иқтисодиётдаги салбий тенденцияларни енгиб ўтиб, ривожланишнинг барқарор суръатларига чиқиши керак.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019