• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлар жавобгарликдан озод бўлади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/10/2016, 21:43
  • Просмотров: 568
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб молия ва хўжалик ишлари соҳасида илк бор қонун бузган тадбиркорлар жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Ундан ташқари Ўзбекистонда янги ва самарали валюта, банк ва солиқ бошқарув тизимлари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда келтирилган. Ушбу ҳужжатга кўра, тадбиркорлар ўз ихтиёрлари билан қилган хатоларини тўғрилаб, еткизилган зарарни белгиланган муддатда қоплаган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилади. Шунингдек, 2017 йилдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилмаслиги ҳам ушбу қарорда айтиб ўтилган. «Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилган», — дейилади ҳужжатда. Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Олий Мажлиснинг икки палатасига тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган муассаса ташкил қилиш вазифаси топширилган. Барча вазирликларга валюта бошқарувининг энг замонавий механизмларини, самрали банк тизими ва солиқ бошқарувини ишлаб чиқиши белгиланган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019