• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Болгарияда қалбаки пул ясовчилардан 3 млн евродан кўпроқ пул мусодара қилинди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/10/2016, 21:38
  • Просмотров: 504
Болгария махсус хизматлари Европол билан ҳамкорликда қалбаки пул ясовчи жиноий гуруҳни фош қилдилар. Махсус операция натижасида 9 киши қўлга олинди, улардан 3 млн евродан кўпроқ қалбаки пул мусодара қилинди, деб хабар бермоқда Болгария ички ишлар вазирлиги бош котиби Георгий Костовга иқтибос келтирган ҳолда News.bg портали. Қалбаки пул ясовчилар қалбаки пулларни Пловдив шаҳридаги саноат ҳудудларидан бирида босишган. Болгария уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош дирекцияси маълумотларига кўра, жиноий гуруҳнинг бир қисми қалбаки пуллар босиладиган хонада қўлга олинган. Шу ернинг ўзида 3 млн евродан кўпроқ қийматдаги тайёр банкноталар аниқланган. Гуруҳнинг бошқа қисми 50 ва 100 евролик қалбаки пулларни сотишга уриниш вақтида қўлга олинди. Иккита турли жойда қўлга олинган жиноятчилардан олинган қалбаки пул қиймати мос равишда 50 ва 100 минг еврони ташкил қилган. Европол ва болгар махсус хизматларининг операциялари София ва Пловдивда 4 ва 5 октябрь кунлари ўтди, бунга 5 ой давомида тайёргарлик кўрилган. Европол мутахассисларининг таъкидлашича, қалбаки пуллар сифати жуда юқори бўлган ва бу жиноятчиларнинг катта тажрибага эгалигини кўрсатади. Жиноятчилардан бири худди шундай жиноят учун 2006 йилда Германияда ҳибсга олинган бўлган. Костовнинг айтишича, жиноий гуруҳнинг ҳаракатлари Европа Иттифоқининг молиявий барқарорлигига жиддий хавф туғдирган, чунки улар қалбаки пулларни 2015 йилдан бери Европанинг кўплаб давлатларида тарқатиб келганлар. Болгария, Европол, қалбаки пул ясовчилар

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019