• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Божхонада контрабанда йўли билан кираётган канцелярия товарлари ушлаб қолинди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 25/04/2017, 23:22
  • Просмотров: 625

Ўзбекистонда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида ҳукумат томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аммо, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар мўмай даромад орттириш мақсадида божхона назоратидан яшириб, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар-моддий бойликларга тегишли ҳужжатларда маълумотларни нотўғри кўрсатиб, соғлом рақобат муҳитига путур етказиш каби ҳолатлар ҳам учраб турибди.


Жумладан, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бошқарманинг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Хитойдан ҳусусий тадбиркор А.Мирзаев (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) номига келтирилган канцелярия товарларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 39 хил турдаги салкам 850 минг дона турли хил канцелярия товарлари борлиги аниқланди. Дастлабки маълумотларга асосан қиймати 300 млн. сўмдан ортиқ бўлган мазкур канцелярия товарлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, мазкур бўлим ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Олмазор туманида олиб борилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.Ниёзовнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганида ҳорижда ишлаб чиқарилган салкам 70 минг дона ҳар хил турдаги қиймати 320 млн. сўмлик телефон аксессуарларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётганлиги маълум бўлди.


Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг биринчи чораги давомида республика божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 3256 та божхона қоидабузарликлари аниқланиб, қиймати 16,5 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида олиб кўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019