• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Бузилган «Тож-Маҳал» ери 30 млн долларга баҳоланди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 07/10/2016, 22:41
  • Просмотров: 578
Австралиянинг Перт шаҳрида яқинда бузиб ташланган «Суон дарёси бўйидаги Тож-Маҳал» ер майдони 30 млн доллар эвазига сотувга қўйилди. Қуриб битказилмаган ушбу «Тож-Маҳал» ҳиндистонлик миллиардер Панкай Освалга тегишли бўлган. Риелторга кўра, саҳолиятли харидорлар иншоотни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирганлар, деб ёзмоқда Daily Mail. Ер майдонини сотиш билан шуғулланаётган William Porteous Properties International брокерларининг айтишича, у қисман ёки бутунлай сотилиши ҳам мумкин. Бир пайтлар, асли ҳиндистонлик миллиардер Панкай Осваль ва унинг рафиқаси Радхика Пертнинг энг обрўли туманларидан биридаги Ҳинд океанига қуйилувчи дарё соҳилида жойлашган ер майдони учун 22 млн доллар тўлаган. Улар, бу ерда Ҳиндистон услубида 7та гумбазли, спорт зали, сузиш ҳавзаси ва 17 та автомобиль учун гаражга эга улкан уйни қуришни режалаштиришганди. Аммо, «Тож-Маҳал»нинг 2010 йили бошланган қурилиши Австралия ҳукуматининг миллиардерга нисбатан солиқ тўламаслик ва шаҳар қурилиш меъёрларини бузиш айбини илгари сургач, тўхтаб қолди. 2016 йил сентябрида Перт шаҳри маъмурияти чала қолган қасрни бузиш тўғрисида қарор чиқарди. Эслатиб ўтамиз, ҳақиқий Тож-Маҳал Ҳиндистонда бўлиб, ЮНЕСКО тарихий мерос рўйхатига киритилган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019