• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Эркакларга қандай маза! Мана, бунинг 15 исботи!

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 28/11/2016, 00:48
  • Просмотров: 2145

— Эҳ, хотин! Мен бўлмасам, нима 
қилардинг-а? 

— Шуни айтинг, сизсиз уйимдаги диваним 
ҳувиллаб қолармиди... Яхшиям бор 
экансиз, дадаси, — шундай дея 
идишларни ювиш учун неча ойдан бери 
бузилиб ётган жўмракдан жилдираб 
оқаётган сувга тутаман. «Ҳа, эркакларга 
мазза», дейману қўлим ишдан 
бўшамайди, хаёлим ўйдан. Қизиқ-да, 
ўйлаб кўринг:
 

1. Анжелина Жоли аллақачон «модадан 
қолган» бир пайтда севимли 
актёримиз Мурод Ражабовни омма 
қанчалик яхши кўришига аҳамият 
берганмисиз? 
2. Бир ҳафталик дам олишга борса ҳам 
биттагина сумка билан чеклана 
олади. Қайтар чоғида ҳам юкнинг 
керакли вазндан ортиб кетиш хавфи 
бўлмайди. 
3. Эрталаблари уни «эгнимга нима 
кийсам экан?» деган савол 
қийнамайди. 
4. Эркаклар либоси сотиладиган 
дўконларда кийимни кийиб кўриш 
учун узоқ навбат кутмайди. 
5. Тўй ёки бошқа бирор маросимга 
бориб келиб, «энди қандай озаман, 
қайси парҳезни тутсам экан», деб 
ўйланиб ўтирмайди. 
6. Тўйга кетаётиб, «бу костюмимни 
қариндошларим кўрган», деб бош 
қотирмайди. 
7. Дўстлари қоматининг ўзгаришига 
танқидий фикр билдиришмайди. 
Ошна-оғайнилари учун янги шимини 
қайси бозордан неча пулга 
олганининг ҳам аҳамияти йўқ. 
8. Эркаклар «хотиним кеча ишдан кеч 
қайтди, сабаби нимада экан-а…» деб 
ўйламай, хотиржам футбол томоша 
қилади. 
9. «Мўйловим билинмаяптими? 
Қошимни тердирсамми», деган 
бемаъни фикр уларда умуман йўқ. 
10. Телефон орқали суҳбат узоғи билан 
40 сония вақтни олиши мумкин. Энг 
муҳими, бу қисқа фурсат ичида у энг 
муҳим масалаларни икир-чикиригача 
ҳал этишга улгуради. 
11. У она деб аталмиш ҳимоячиси 
борлигини билади. Шунинг учун ҳам 
айбдор бўлса-да, доим сувдан қуруқ 
чиқади. 
12. Бирор тантанага кимдир уникига 
айнан ўхшаш костюм кийиб келса, 
асабийлашмайди. Аксинча, у ҳатто 
ўша одам билан дўстлашиб кетиши 
ҳам мумкин. 
13. Душ, сочиқ, тароқ (баъзан тароқ ҳам 
шарт эмас). Бўлди, унинг соч турмаги 
тайёр! 
14. Ишга кираётиб, раҳбари учун нечта 
фарзанди борлиги, тез-тез 
касалликка чалиниб, иш 
қолдирмаслигининг аҳамияти йўқ. 
15. Энг муҳими, у ҳеч қачон ўзидан 
чиройлироқ жононни кўриб, «эримга 
кўз олайтирмадимикан», деб 
хавотирланмайди. 

Хулоса: азиз дугоналар! Бу гапларни 
эржонингизга ўқиб беринг. Балки шунда 
улар аёл бўлиш осонмаслигини 
тушунишар, нима дедингиз? smile 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Er Xotin Aloqalari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019