• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Елизавета II касалликдан кейин илк марта омма олдида намоён бўлди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 08/01/2017, 19:39
  • Просмотров: 585
Буюк Британия қироличаси Елизавета II оғир шамоллашни бошдан ўтказиб, сўнгги уч ҳафтада биринчи марта омма олдида намоён бўлди. У ўзининг Сэндрингем қароргоҳи (Норфолк графлиги) яқинидаги Муқаддас Мария Магдалена черковига ташриф буюрди. Бу ҳақида ТАСС агентлигида хабар берилди. Манбага кўра, Елизавета II у ерга Кембриж герцоги Уильям, герцогиня Кейт ҳамда неваралари Жорж ва Шарлотталар билан борган. Ўтган йили 90 ёшлигини нишонлаган Буюк Британия қироличаси ва унинг 95 ёшли турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Филип 2016 йилнинг декабрь ойида жиддий шамоллаб қолишди. Улар 22 декабрь куни ўзларининг Норфолк графлигидаги қароргоҳига вертолётда етиб келишди. Кейинчалик монархнинг Сэндрингемдаги Рождество ва Янги йил байрам тантаналарида иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Бу 1988 йилдан бери биринчи марта қироллик протоколининг бузилиши эди. Елизавета II 1952 йилда 25 ёшида тахтни эгаллаган. Ўтган йилнинг сентябрида у тахтга эгалик қилиш бўйича қиролича Викториянинг рекордини ортда қолдирди. 2017 йилнинг 21 апрелида Британия қироличаси 91 ёшга тўлади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019