• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Енгил ва нопок даромадни кўзлаган одамфурушлар 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 02/06/2016, 20:32
  • Просмотров: 704
Муяссар Ғайратова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мўмай даромадни орзу қилиб, енгил ва нопок йўлар билан бойиб кетишни режалаштиради. У Даврон Зокиров ва дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Рустам” исмли кимса билан ўзаро жиноий тил бириктириб, енгил йўл билан хорижда пул топиш истагини билдирган қизларни топишади. Сўнгра уларни давлатимиз чегарасидан олиб ўтиб, хорижда фаҳш ишларда фойдаланишни режалаштиришади. 2014-2015 йилларда уларнинг тузоғига била туриб, Светлана Ким, Валентина Губанова ва Татяна Сиропатова каби бир неча нафар қизлар илинишган экан. Бу шахслар жиноий гуруҳнинг ваъдаларига учиб, ойлар давомида турли азобларга дучор бўлишади. Амал-тақал қилиб юртимизга кириб келишади ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қиладилар. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан М.Ғайратова ҳамда Д.Зокировга 8 йил муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Qonun Va Huquq
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019