• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

FESCO транспорт гуруҳи Владивостокдан Ўзбекистонга янги контейнер поездини йўлга қўйди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 14/04/2016, 04:40
  • Просмотров: 953

FESCO транспорт гуруҳи Владивосток (Россия)-Қоракўл (Ўзбекистон) йўналиши бўйича FESCO Bukhara Shuttle контейнер поездини йўлга қўйди. Бу ҳақда uzdaily.uz нашри хабарбермоқда.

Поезд Ўзбекистонни Владивосток орқали Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан боғловчи интермодаль хизматлар темир йўл воситаси бўлади.

Контейнер поездлари жўнатилиши бир ойда икки марта амалга оширилади. Хизмат доирасида "охирги миля", яъни охирги белгиланган пунктгача етказиб бериш технологияси имконияти кўзда тутилган. Юк жўнатиш учун турли жўнатувчиларнинг юки қабул қилинади, бунда асосий юкланишни Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташилувчи маҳсулотлар таъминлайди. Ўзбекистонда маҳаллий хизматни FESCO агенти – Ardena Transport таъминлайди.

Биринчи FEBS поезди Қоракўлга 10 апрелда етиб келди. Поездга 9230 км лик йўлни босиб ўтиш учун 11 сутка талаб этилди.

FEBS контейнер поезди FESCO’нинг Ўзбекистондаги мавжуд хизматлари: FESCO Tashkent Shuttle (Владивостокдан Тошкентдаги Чуқурсой станциясигача мунтазам поезд), "Балтика-Транзит" (Болтиқ портларидан Тошкентгача ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Қозоғистондаги бошқа станцияларгача мунтазам поездлар)ни тўлдиради.

FEBS поездининг йўлга қўйилиши компаниянинг Марказий Осиёдаги мавжудлигини кенгайтириш ва Россиянинг Узоқ Шарқи орқали Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа давлатлардан транзит ташишлар ҳажмини ошириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019