• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Фото: Тошкентда ҳаракати тўхтатилган Vario LF трамвайлари Самарқандда

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 17/10/2016, 21:32
  • Просмотров: 650
Тошкент учун 2011—2012 йиллар давомида Чехиядан олиб келинган замонавий Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида фотохабар қолдирилган. «Самарқандга хуш келибсиз! Янги трамвай вагонлари шаҳарга етиб келди. Лекин бу Самарқанд орқали олиб ўтилаётган транзит юк бўлиши ҳам мумкин», — дейилган 17 октябрь куни эълон қилинган фотохабарда. Хабар муаллифи Самарқанд вокзалида нечта трамвай вагони турганига аниқлик киритмаган. Суратлардан уларнинг сонини аниқлаб бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев октябрь ойи бошида Самарқандга ташриф буюриб, келгуси йил баҳорида, Наврўз байрамигача шаҳарда трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берганди. Янги қурилажак трамвай йўли Сиёб бозорини Сартепа мавзеси билан боғлайди, бироқ бу йўл қайси кўчалар бўйлаб ўтиши ҳозирча расман маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, май ойида Тошкентдаги охирги трамвай йўналиши ёпилган эди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019