• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Гарри кетди. Энди навбат кимга?

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 03/04/2016, 04:45
  • Просмотров: 526

Гарри Невилл “Валенсия”да узоққа чидамади. Кутилмаган ва тасодифий танлов кутилган ва ҳамда исталган хайрлашув билан якунига етди.

Тўғри, ушбу 2 клубни солиштиришдан маъни йўқ, лекин ҳозирда “қироллик клуби”ни ўз бошқарув остига олган Зиданнинг тақдири ҳам шу зайлда кечиши мумкиндир. 

Агарда сен буюк ва жаҳон миқёсидаги раҳбарият қўл остида иш олиб борган бўлсанг, бу орқали келажакда буюк ва ажойиб мутаҳассис бўла оласан, дегани эмас. Буни футболни ҳеч қачон тарк этмайдиган статистикалар ҳам эътироф этади. Аммо, яқиндагина оламдан кўз юмган Ёҳан Кройфф бундан мустаснодир, боиси у ўта совуққонлиги, топқирлиги ва универсаллиги билан ажралиб турган. Гарри Невилл ҳам ўзига хос футбол тушунчасига эга. Гап Фергюссон билан ўтказилган узоқ муддатда эмас. Шотландиялик мураббий босиб ўтган қадамини бошқа бирон-бир британиялик такрорлай олмайди. Буни ҳеч ким инкор етмаса керак. Невиллда футболчилар учун ўта зарурий донолик ва бамаънилик мавжуд.

Собиқ “Валенсия” мураббийи янги лавозимни эгаллашидан олдин мутлақо тажрибасизлиги барчага маълум эди. Албатта, Гарри “Месталя”даги иш чоғида маълум хатоларга йўл қўйди. Аммо, кўрсатилаётган натижа ва жадвалдаги ўрин мураббийни оқлашда заиф эди. Примъерода, ўзга юртда фақат енгил ўйиндагина очко тўплаб, учрашувларнинг 18,8 % дагина муваффақиятга эришиш ва мағлубият кетидан қатор мағлубиятлар қабул қилиб олиш ва унинг устига вақт талаб қилиш – бу кўпчилик клубларни қониқтирмайдиган ишдир. 

Агарда Гарри ўз ватанида шундай старт олганида эди, уни қўллаб-қувватлашарди ва Фергусонни давомчиси сифатида ишонишарди, боиси Сэр Алекс ҳам бошланғич мавсумида мухлисларни хушнуд эта олмаган. Гаррининг омадсизлигининг сабаби “мулоқот”, деб ҳам аташ мумкин.

Ахир инглиз ўз она тилида Испанияда мураббийлик қилолмайди-ку. Боз устига, испанлар табиатан ниҳоятда мағрур ва ўзга давлатларга қараганда, халқаро инглиз тилида сезиларли тарзда ортда қолишади. Невилл ҳақиатдан ҳам катта таваккалга қўл урди, чунки Нуну жамоани оғир аҳволда қолдириб кетган эди. У янги ақл бовар қилмас тактик схемалар олиб кира олмади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу борада Симеоненинг яқинига ҳам йўламади. 

“Барселона”дан қабул қилиб олинган (7:0) қаҳшатқич зарба Невиллни танқидлар дуёсига улоқтириб юборди. Балки, уни эрта истеъфога чиқаришгандир? Ушбу таркиб билан Примеродан қуйи лигага тушиб кетишнинг имкони йўқ ва кейинги мавсумда барчасини янгидан барпо етса бўларди. Аммо, ўз навбатида мухлислар катта саҳнага чиқишди, боиси “Валенсия”дек клубни аянчли аҳволда кўриш мушкул ва зудлик билан ҳолатларни ўзгартириш керак. 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Fo'tboll Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019