• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ҳиндистон парламенти юқори палатаси солиқ ислоҳотини маъқуллади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 04/08/2016, 00:30
  • Просмотров: 540

Ҳиндистон парламенти юқори палатаси 3 августда товарлар ва хизматлар учун ягона солиқ ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу қонун Ҳиндистон мустақилликка эришган вақтдан бери мамлакатда амалга оширилган энг йирик солиқ ислоҳоти бўлади.  

Қонуннинг қабул қилинишига 245 депутатдан 197 нафари овоз берган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бошчилигидаги ҳукумат бир неча сессия давомида ислоҳотни парламент орқали ўтказишга уринди. Қуйи палата қонун лойиҳасини ўтган йил қабул қилган, бироқ юқори палатада етакчи альянсда уни қабул қилиш учун овоз етмаган. Бироқ қонун лойиҳасини юқори палатага киритиш олдидан етакчи альянс мухолифат билан зиддиятни ҳал қилишга муваффақ бўлди.  

Ягона солиқ марказий ҳукумат ва штат ҳукуматлари томонидан олинадиган солиқ ўрнини босиши керак. Ҳукуматнинг баҳолашича, Ҳиндистон иқтисодиёти қонун қабул қилинган тақдирда 1,5-2 фоизга тезроқ ўсади.

Энди ислоҳотни илгари суриш учун қонуннинг ҳудудий қонунчилик йиғилишларининг ярми томонидан ратификация қилиниши талаб этилади. Бу ислоҳот бўйича комиссия тузишга имкон беради. Бундан кейин парламент солиқни қўллаш бўйича иккита – умуммиллий ва ҳудудлараро қонун қабул қилади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019