• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 08/06/2018, 11:58
  • Просмотров: 569

Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида транспорт ҳаракатининг чекланган энг юқори тезлигини 70 км/с дан 60 км/с га тушириш таклифи тасдиқланмади.

Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги қарори билан тасдиқланган 2018−2022 йилларда мамлакатда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси"да бундай банд йўқ.

Адлия вазирлиги «Газета.uz"га тақдим этган ҳужжатда йўллардаги тезлик режими вилоятлар ҳокимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси қарори билан уларнинг ўзига хослиги инобатга олинган ҳолда ўрнатилади.

Йўл ҳаракати қоидаларига автотранспорт воситаларига болалар ушлаб турувчи ускуналаридан фойдаланиш бўйича талаб ҳам киритилди (уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш белгиланган).

Бундан ташқари, ЙҲҚ енгил ва юк машиналарига кундузги юриш чироқларидан мажбурий фойдаланиш талаби билан тўлдирилди. Мақсад — куннинг ёруғ кунларида ҳаракатдаги транспорт воситаларини кўриш даражасини оширишдан иборат бўлиб, у БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг 2011 йилги 87-қоидалари талабига мувофиқ келади.

Юқоридаги каби ўзгаришларни жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори йил охиригача қабул қилиниши зарур.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Avto Olam !
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019