• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Хайрия: Валижон ака хонадонига ўт балосидек мусибат етди!

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 29/04/2018, 18:12
  • Просмотров: 440

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин бир оиланинг бор-будини йўқ қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. KUN.UZ таҳририяти ушбу хонадон ҳолидан хабар олиш мақсадида Яшнобод туманига борди. 

Маълум бўлишича, 2018 йил 29 январь куни кечқурун Яшнобод тумани 1-тор Зангори кўчаси, 1-а уйда ёнғин келиб чиққан. Уй эгаси Собиржонов Валижоннинг айтишича, ёнғин электр узатиш тизимидаги носозлик сабабли қисқа туташув рўй берганидан сўнг пайдо бўлган. 5 хонали уйнинг кули кўкка совурилди. Қишнинг аччиқ совуқ кунларида оила бор-будидан айрилиб, кўчада қолди. 

Азизлар, суратларда ватандошимиз Валижон ака ва оиласи бошига қандай кулфат тушганига гувоҳ бўлмоқдасиз. Айни вақтда, улар бир маҳалладош аёлнинг 2 хонали уйида истиқомат қилиб турмоқда. Маҳалла, ўзига тўқ фуқаролар ёрдам қўлини чўзишмоқда. Шунга қарамай, уйни тиклаш учун Валижон аканинг қўли қисқалик қилмоқда. 

Шу ўринда таҳририят моддий имконияти бор, сахий, саховатпеша ўзбекистонликларга, ватандошларга мурожаат қилиб, Валижон акага озми-кўпми ёрдам беришга чақиради. Қолаверса, бой-бадавлат хонадонлар соҳибларини ҳам ушбу хайрияда ҳам бош-қош бўлади, деган ишончдамиз. Чунки, бугунги кунда Ўзбекистонда саховатпеша бойлар жуда кўплаб топилади. Сиз бандасига берсангиз, Аллоҳ сизга берсин! Зеро сиз берган бир сўм пул ўз жойига, муҳтож оилага сарфланиши аниқ. Шундай экан, Валижон ака оиласига ёрдам берайлик, азизлар! Ёрдам берганларни, дуоларида эслаганларни ва бошқа ватандошларни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

Валижон Собиржонов: +998 93 376 35 16

PAYME, CLICK: 8600 0417 0285 7427 (Агробанк)


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019