• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Хитойда стюардессалар қандай тайёрланади?

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 06/02/2016, 07:49
  • Просмотров: 783
Агар сиз Хитойдаги авиалиниялар орқали парвоз қилган бўлсангиз, минг тавозе ва очиқ чеҳра билан сизга қаҳва қуйиб берган кўркам стюардессалар ёдингизда қолган бўлса керак. Лекин улар бу ишга ўтгунларига қадар қандай мураккаб жисмоний-руҳий тайёргарликдан ўтганини хаёлингизга ҳам келтирмагансиз. Бу касбда чиройнинг ўзи энг муҳим аҳамият касб этмайди. Эътиборингизни Хитойда стюардессаларнинг қандай тайёрланишига қаратамиз. Сиз суратда кўриб турган қизлар Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Фуқаро авиацияси коллежи талабалари—бўлажак борт кузатувчилар. Улар оддий дарахт новдасини тишлаб олган. Бу доимий чиройли табассумга ўргатиш машқи учун. Бош устидаги журнал ҳам шунчаки эмас. Ундан қизларнинг қоматини адл ва тўғри тутишларига ўргатишда фойдаланилади. Қоматни тўғри ва рост тутиш стюардессалар учун жуда муҳим. Бунинг ҳар томонлама мукаммал бўлиши учун турли усуллардан фойдаланилади: қизлар бошига қўйилган шиша идиш ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Улар ҳар куни уч дақиқа шиша билан машғулот ўтказишади. Бўлажак стюардессалар А4 ўлчамидаги қоғозни оёқлари орасида тутиб туришлари керак. Бу тўғри туришга ўргатади. Дарсларда парвоз этикетларига хос барча хатти-ҳаракатлар ўргатилади. Хавфсизлик борасидаги сабоқлар ҳам шулар жумласидан. Бу учун алоҳида дарслар белгиланган. Борт кузатувчилари кунг-фу ҳамда таэквондо каби жанг санъати турларини ҳам ўзлаштиришлари керак. Баъзи жанг санъати усуллари очиқ майдонда ўтказилади ва бу ҳарбий аскарлар сабоқларини ёдингизга солади. Стюардессаларнинг шундай машғулотлар билан шуғулланишига ишонишингиз қийин, албатта. Лекин бу ҳақиқат. Очиқ ҳавода қизлар турли синовлардан ўтишади. Жумладан, совуқ қуролларга қаршилик ва зарбани бартараф этиш усуллари. Битирув имтиҳони ҳам осон кечмайди: стюрдессалар битта қўл билан чинни идишни бир уринишда синдиришлари талаб этилади. Шунингдек, реал шароитларда ҳаво кемасидаги безориларни зарарсизлантириш дарсларига ҳам алоҳида урғу берилади. Бу дилбар ва хушбичим қизлар сизга парвоз чоғида ҳамроҳлик қилиб бориш учун машаққатли синовлар ва жиддий тайёргарликдан ўтишган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019