• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Колорадодаги ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 15/12/2016, 21:07
  • Просмотров: 485
Колорадо қишлоқ мактаби чоршанба куни ўз ўқувчиларини ҳимоя қилиш учун ўқитувчилар ва бошқа ходимларга кампус ҳудудида қурол олиб юришга рухсат беришга қарор қилди. Gazette of Colorado Springs нашри шу ҳақида маълум қилди. Ҳудуднинг икки мактаби тахминан 270 нафар ўқувчига хизмат кўрсатади. Кенгаш аъзоси Майкл Лоусон бундай ғояни қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат ўқувчиларни оммавий қотилликдан ҳимоя қилиш, балки гиёҳванд моддалар билан боғлиқ зўравонликлардан ҳам муҳофаза қилиш усулидир. Мактаб кенгаши президенти Макферсон бу борада жамоатчилик фикри иккига ажралганини маълум қилган. “Биз бу ишни профессионалларга қолдирганимиз маъқул”, - деди Макферсон. У қуролнинг мактаб ичида сақланишига оид хавотирини билдирди. 2012 йилда Коннектикутдаги Sandy Hook Elementary School бошланғич мактабида рўй берган воқеадан кейин Колорадо, шунингдек Техас, Оклахома ва Калифорниядаги бошқа мактабларда ҳам ўқитувчиларнинг қурол олиб юриши қўллаб-қувватланди. Колорадода ўқитувчилар қуролни бошқаришга доир ўқув машқларини эгаллашмоқда. Манбага кўра, барча педагоглар 46 соатлик ўқув дастурини ўзлаштиришлари, шунингдек психологик текширувдан ўтишлари лозим бўлади. Ўқотар қуролни бошқариш сирларини эгаллаш умумий ҳисобда 3000 долларга тушмоқда, бундан ташқари, қурол ва ҳарбий анжомларни харид қилиш учун маълум бир миқдордаги маблағ ажратишга тўғри келади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019