• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Кореяда бир кун: Samsung'нинг инновацион технологиялар оламига саёҳат

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 24/05/2018, 22:16
  • Просмотров: 411

Samsung D'Light Сеул шаҳрида жойлашган замонавий кўргазмалар мажмуаси бўлиб, бу ерда компания мутахассислари томонидан яратилган сўнгги технологик ютуқлар ва қурилмалар, янги товарлар  билан яқинроқ танишиш имкони мавжуд. Кun.uz мухбири мазкур технологик музейда бўлиб, махсус фоторепортаж тайёрлади.

Мажмуа номи икки сўзнинг бирлашувидан ташкил топган: "light"- "ёруғлик" ва "digital" - "рақамли". Бу жумлалар мазкур бино асосчиларининг асосий ғоя ва мақсади - янги рақамли технологиялар оламига элтувчи ёруғ йўл, деган маънони англатади.

Сиз бу ерда HR, AR ва Smart Home технологияларининг энг сўнгги намуналарига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Бино 3 қаватдан ташкил топган. Экспозицияда турфа хилдаги кўплаб маҳсулотларни учратиш мумкин: суперзамонавий моделдаги мобил телефонлар, ультра ихчам ҳажмли ноутбуклар, кристаллашган янги замон телевизорлари, рақамли фотоаппарат ҳамда видеокамералар.

Меҳмонлар қизиқишини тўлақонли таъминлаш учун турли интерактив ўйинлар, мусобақалар, акциялар ҳам ташкил этилади.

Шунингдек, бу ерда нафақат сотувдаги, балки яқин келажакда ишлаб чиқарилувчи энг замонавий технологик янгиликларни ҳам учратиш мумкин. Стендлар орасида энг машҳури - "Эффектли суратлар майдони" бўлиб, кириш қисмда тушилган портрет суратлар махсус эффектлар орқали катта экранда пайдо бўлади. Бу эса ташриф буюрувчи меҳмонларга ўзгача кайфият бахш этади.

Samsung компаниясининг мазкур кўргазмалар мажмуаси нафақат янги маҳсулотларни таништириш ва тарғиб қилиш, балки ёшларни технологик илмий билимлар билан тарбиялаш, Жанубий Кореянинг АТ соҳасидаги тутган беқиёс ўрнини намоён қилиш учун фаолият олиб боради. 

Биринчи қаватда махсус дўкон бўлиб, бу ерда исталган маҳсулотни синовдан ўтказиш ҳамда харид қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, Samsung D'Light мажмуасида катта замонавий океанариум ҳам жойлашган.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019