• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

“Мобиль қуллик”ка чек қўювчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 18/12/2018, 23:10
  • Просмотров: 728
Абонент рақамининг ўтказилиши абонентга ҳар 180 календар кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа тармоқларида абонент рақамини ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа ҳужжатига биноан абонент рақамини мобил алоқа тармоқларига ўтказиш, портатив рақамларнинг марказлаштирилган базасини юритиш ва ишлатиш, ўз ресурсларига киришни таъминлаш, шунингдек, абонент рақамларини узатишда телекоммуникация операторлари ўртасида ташкилий-техникавий ҳамкорлик ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

Ҳужжатда алоқа операторлари томонидан абонентлар учун абонент рақамларини пуллик хизмат ҳақи асосида ўтказиш хизматини тақдим этиш таклиф этилган.

Абонент рақамининг ўтказилиши абонентга ҳар 180 календар кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилади. Портатив рақамлар фақат мобиль операторларга ажратилган рақамлар бўлиши мумкин.

Мобиль телефон тармоғига ва, аксинча, қатъий белгиланган алоқа хизматларини тақдим этишда фойдаланиладиган рақамларнинг кўчирилиши тақиқланади.

Мобиль алоқа хизматларини қабул қилувчи билан шартномани бекор қилинганидан сўнг, ўтказиб юборилган абонент рақами биринчи операторга 1 иш куни мобайнида қайтариб берилади, бу ҳолда янги эгасига топширилган абонент рақами қайта рўйхатдан ўтказилади.

Мазкур қарор лойиҳаси муҳокамаси ҳамон давом этмоқда.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019