• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Москвада таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг 85 йиллик юбилейи нишонланди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 20/01/2016, 01:46
  • Просмотров: 769
Буюк режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг 85 йиллик юбилейи Москвада нишонланиши нафақат Москвада, балки бутун дунё кино ва матбуот оламида дув-дув гап бўлди. Россия киночилар уюшмаси¸ Россия давлат кино жамғармаси¸ актёрлар гильдияси ва UzTvRus студияси ташкилотчилигида ўтказилган тадбирга ўзбек киносининг оқсоқолини қутлаш учун унинг дўсту ёрлари дунёнинг турли бурчакларидан Марказий Кино уйига жам бўлдилар. Юбилей учун она шаҳри Тошкентдан атай ташриф буюрган Шуҳрат Аббосов қарийб 4 соат мобайнида қутловларни қабул қилди, ўз кинофильмларидан лавҳалар томоша қилди, хотиралар билан ўртоқлашди, неча йиллардан бери кўришмаган қадрдонлари дийдоридан яйради. Яна муҳаббат ҳақидаги бир биридан гўзал шеърларни ўқиб, меҳмонлар дилини завққа тўлдирди. 85 ёшида ҳам шундай куч-қувват, ғайрат-шижоатга тўла режиссёр йиғилганларга мазмунли умр кечиришнинг яққол ибрати бўлди. Отахон режиссёрдан ёғилаётган нуру қувват ҳар бир сўзга чиққан инсондан то залнинг энг орқа ўриндиғида ўтирган томошабингача етиб борди. Шуҳрат Аббосов фильмларида суратга тушган РФ халқ артистлари Валентина Талызина, Наталья Аринбасарова, Наталья Варлей, Лариса Лупиан, Россия кино актёрлари гильдияси президенти Сергей Никоненко, Россия киноматографчилар Иттифоқи раис ўринбосари Олег Иванов, Россия телевидениеси диктори Владимир Березин, режиссёрлар Али Ҳамроев ва Элёр Эшмуҳаммедов, хонандалар Азиза Муҳаммедова, Зиёд Эшонхужаев, спорт устаси Марат Кабаев, маърифатпарвар Хабиб Абдуллаев (Хабиб Абдуллаевнинг невараси), кўплаб давлат ва жамоат арбоблари, таниқли санъат усталари ва тадбиркорлар иштироки ва табриги устозни тўлқинлантириб юборди, тадбир давомида қувонч кўз ёшларини яширмади. СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосовнинг 85 йиллик юбилейи фақатгина қутлов кечаси эмас, Москвада маърифат байрами бўлди. Бу тадбир кейинги йилларда бу ўлкада миллатдошларимизга нисбатан ортиб бораётган хира фикрларни ёриб чиққан қуёшдай порлади. Юбилей арафасида буюк режиссёр мисолида ўзбек номи яна бир карра зиёлилар ва истеъдодлар тимсоли сифатида улуғланди. Яна бир жиҳатдан эса, юбилей чин Устоз ва шогирдлик мақомининг яққол намунаси бўлди. Шуҳрат Аббосовдек устозидан ҳақли равишда фахрланган Улуғбек Юлдашев ушбу тадбирнинг асосий ташкилотчиси ва мезбони бўлди. Яхши шогирд фарзанд сингари, ёки ундан ҳам яқин бўлиши шу юбилейда яққол кўринди. Маълумот учун, Шуҳрат Аббосов – Ўзбекистон Давлат мукофоти ва бошқа кўплаб юксак мукофот ва унвонлар билан тақдирланган. 1931 йил 16 январда Қўқонда таваллуд топган. 1949 йилда Тошкент Тиббиёт техникумини тамомлаган. 1954 йилда А.Н.Островский номли Тошкент Театр ва рассомчилик санъати институти (Ҳозирги Маннон Уйғур номидаги Театр санъати институти), 1958 йилда эса "Мосфильм" студияси қошидаги Олий режиссёрлик курсларида таҳсил олади. Аббосов аввалига Янгийўл драма театрида бош режиссёр, 1959 йилдан бошлаб "Ўзбекфильм" киностудияси режиссёри бўлиб ишлаган. Фильмлари: "Маҳаллада дув-дув гап" (1960), "Сен етим эмассан" (1963), "Тошкент-нон шаҳри" (1968), "Оловли йўллар" (1977-1983), "Катта урушдаги кичик одам" (1990) "Отамдан қолган далалар" (1998)

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Shou-Biznes Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019