• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Наманганда фаол ёшлар янги хонадон ва машиналарга эга бўлишди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 14/04/2018, 23:59
  • Просмотров: 429

Наманган шаҳрида фаол ёш оилалар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи масъул ходимларига янги хонадон ва машиналар калитлари тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати Kun.uz'гахабар берди.

Байрам тадбирида қатнашган Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Илёсбек Раҳимов мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси, эртамиз эгаларининг маънавиятини юксалтириш масаласи долзарб вазифалардан бири эканини айтиб, ёшларга кўрсатилаётган бундай рағбат бу борадаги ишларни изчиллик билан бажаришида туртки беришини билдирдилар.

“Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳа асосида барпо этилган 32 хонадондан иборат “Ёшлар уйи” мамлакатимиз равнақи йўлида ўз билим, салоҳиятини ишга солаётган иқтидорли, ташаббускор ёшларга бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида тўлаб бориш шарти билан берилди.

Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳозирга қадар вилоятнинг Мингбулоқ, Чортоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Уйчи ва Наманган туманаларида “Ёшлар уйи” ўз соҳибларига тортиқ этилган эди.

Тантанали маросимда ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари раисларига тижорат банклари томонидан имтиёзли фоиз ставкасида 10 йил муддатга 15 фоизини олдиндан тўлаш шарти билан автомашиналар топширилганлиги қўшалоқ тўёна бўлди. Боиси, ёшлар етакчилари автомобиль калитларини байрамона руҳда қабул қилиб олишди.

Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати

Шу куни яна бир эзгу ва савобли ишга қўл урилди. Вилоят марказида истиқомат қилаётган 10 нафар ногиронлиги бор болажонларга махсус аравачалар совға қилинди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019