• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Навбатдаги “Саломатлик” поезди Қорақалпоғистонга жўнаб кетади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 17/05/2016, 22:42
  • Просмотров: 635
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Саломатлик поезди” Қорақалпоғистон Республикасига Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд – Оқрабод – Деҳқонобод –Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2016 йил 17-25 май кунлари ташкил этилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2016 йил 21-29 март кунлари Навоий вилоятининг чекка туманларида яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишида ҳамда 18-26 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасига Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ –Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поездлари ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 4264 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 35 та тиббий ва ижтимоий муассасага, шунингдек, 5000 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 1 млрд. 751 млн. 100 минг сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди. Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 17 май куни соат 20:55да Тошкент Марказий (Шимолий) вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 2 млрд. 530 млн. 746 минг сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган. Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Сариосиё, Қумқўрғон, Бойсун, Дарбанд, Оқрабод, Деҳқонобод станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган. Тадбирга Германия Федератив Республикасининг “Tovarish – Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилоти, АҚШнинг “AmeriCares” ва “Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, Корея Республикасининг “Siloam senter for the Blind” халқаро ташкилоти, “Дори-дармон” АК, “Diyor biznes” МЧЖ, ҚК “Farmed” МЧЖ, “Xilol nashr” МЧЖ, “O`zbekengilsanoat” АЖ, “Zamona ra`no” МЧЖ, “ATM Pharm” МЧЖ, “O`zbekiston” НМИУ, “Taylor impex” МЧЖ, “Navro`z PTK” МЧЖ, ҚК “Biogen” МЧЖ, “Agro bio kimyo” МЧЖ, “Orto best”, “Farnaks farma” МЧЖ, “Nika Pharm”, ҚК, “Baxtteks-farm” МЧЖ ва бошқалар ҳомийлик қилишди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019