• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Остонада ЭКСПО-2017 кўргазмаси кўприк тузилмаси қулаб кетди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 17/11/2016, 23:33
  • Просмотров: 534
Остонадаги ЭКСПО кўргазмаси ҳудудида икки павильонни бирлаштириб турувчи манзарали кўприк тузилмаси кучли совуқнинг металлга таъсири туфайли қулади. Хитойдан харид қилинган бу металл стандарт талабларга жавоб бермаган. Бу ҳақида BI Group қурилиш компанияси раҳбари Ойдин Раҳимбоевнинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди. Кўприк тузилмаси чоршанба куни Остонада бўлиб ўтган ЭКСПО-2017 кўргазмасида қулаб тушди. "Остона-2017" миллий компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Сергей Куяновнинг маълум қилишича, кутилмаган ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Сўнгги кунларда Остонада совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб турибди. Ҳаттоки вақти-вақти билан 30 даражагача кўтарилаётган совуқ ҳаво ҳарорати туфайли Қозоғистон пойтахтида бошланғич мактаб ўқувчиларининг машғулотлари ҳам тўхтатиб қўйилган. "Муҳандислар билан муҳокамалардан кейинги дастлабки хулосамиз - 90 метрли ферма совуқ ҳавода металлнинг сиқилишига дош бера олмаган, ҳолбуки ҳужжатда металлнинг кимёвий таркиби бошқача кўрсатилган - металл ва унинг эксплуатацияси совуқ ё иссиқда унинг сиқилиши-кенгайишини ҳисобга олишни кўзда тутади. Такрор таъкидлайман, бу бизнинг дастлабки хулосамиз", - деб ёзди Раҳимбоев ўзининг Facebook'даги саҳифасида. facebook Рахимбаев Айдын У сўнгги хулосани эксперт комиссияси чиқаришини қўшимча қилди ва бунинг яқин кунларда рўй беришига умид билдирди. "ЭКСПО-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмаси 2017 йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Тадбир доирасида "яшил" энергетикани ривожлантириш соҳасидаги энг янги илм-фан ютуқлари намойиш қилинади. 103 мамлакат ва 17 халқаро ташкилот мазкур кўргазмадаги иштирокини тасдиқлади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019