• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Президент администрациясининг юқори рангдаги мансабдорлари рўйхати эълон қилинди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/10/2018, 22:15
  • Просмотров: 405

Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 август куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида»ги фармонида акс этган.

Маълум бўлишича, Зелимхон Ҳайдаров бундан буён Президент Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари сифатида ишлайди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Зайнилобиддин Низомиддинов.
Орқа фонда Зелимхон Ҳайдаров

Президент Администрациясининг юқори рангдаги мансабдорлари рўйхати:

1. Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари;

2. Хайриддин Мадриддинович Султонов - Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери;

3. Умар Сапаевич Исмаилов  - Президентнинг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси;

4. Рустам Расулевич Иноятов - Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

5. Турсинхан Айдарович Худайбергенов - Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

6. Абдужаббор Абдусаттарович Абдувоҳидов - Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси;

7. Рустам Собирович Қосимов - Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори;

8. Зелимхон Ҳайдаров - Президент Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари;

9. Азиз Юлдашевич Магрупов - Президент ёрдамчиси – Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари;

10. Бекзот Мардонович Мавлонов - Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари;

11. Улуғбек Исломович Мухаммадиев - Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари;

12. Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбаев - Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари;

13. Алишербек Азизович Пайғамов  - Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари;

14. Комил Исмоилович Алламжонов – Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари –Президент матбуот котиби;

15. Галина Каримовна Саидова – Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари;

16. Элёр Мажидович Ғаниев – Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари;

17. Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков – Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари;

18. Мансурбек Полвонзода Оллоёров – Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари;

19. Алишер Атаханович Усманов – Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари;

20. Асқарали Давлатович Даминов – Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари;

21. Олим Одилович Солиев– Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019