• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Рамазон ҳайитида кимлар 3 кун дам олади?

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 12/06/2018, 22:00
  • Просмотров: 478

Қарорга биноан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги 5290-сонли Фармонига мувофиқ 2018 йил 15-17 июнь кунлари – Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
 
Мазкур қарордан келиб чиқиб, кўпчиликда савол туғилмоқда: бутун Ўзбекистон аҳолиси 3 кун дам оладими?

Қарор матнини синчиклаб таҳлил қилсак, дам олиш куни ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

Унда фақат «Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин» дейилган. Бу дам олиш куни сифатида эълон қилинди, дегани эмас.

Масалан, 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрам сифатида кенг нишонлансин, дейилса, ўша куни дам олиш бўлади деб тушунмаслик керак.

Бир нарсани тушунишимиз керакки, байрамларнинг барчаси ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Меҳнат кодексининг 131-моддасида айнан қайси байрамлар ишланмайдиган кунлар эканлиги санаб ўтилган. Уларнинг сони 9 та. Унга кўра, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг фақат биринчи куни ишланмайдиган байрам кунлиги белгилаб қўйилган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, Рамазон Ҳайитининг фақат биринчи куни, яъни 15 июнь – жума куни бутун ўзбек халқи учун дам олиш сифатида белгиланди.

16 июнь (шанба) эса барча учун дам олиш куни эмас.

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган, яъни расман шанба дам олиш куни бўлганлар учун дам олиш куни бўлади, бу табиий.

Шанба расман иш куни бўлган ходимлар эса, 15 июнь - жума куни дам олиб, 16 июнь - шанба куни ишга чиқишлари лозим бўлади.

Қарор матнида Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги 5290-сонли Фармони айнан нима мақсадда эслаб ўтилганига бирор изоҳ билдиришим қийин. Бунинг учун расмий ташкилотларнинг шарҳи керак бўлади.

Бундай деяётганимнинг сабаби, юқоридаги қарор матнида Рамазон ҳайит байрамига оид ҳеч нарса назарда тутилмаган. Бу ҳақида фақат ЎзА сайтида чиққан Президент қарорининг шарҳида айтиб ўтиб кетилган холос.

Шарҳда қуйидагича дейилган эди:

“Бундан ташқари, халқимизнинг маънавий ҳаётида олижаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда.”
 
Лекин ушбу шарҳ расмий қарор ўрнини боса олмайди. Қарорнинг матнида эса бу ҳақида ҳеч нарса белгиланмаганлиги сабабли, бутун ўзбекистонликларга узлуксиз уч кунлик дам олиш куни эълон қилинди, дея нотўғри хулоса чиқармаслик мақсадга мувофиқ бўлар эди


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019