• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Реал» Каталонияда 10та бўлиб қолиб, «Барселона»ни мағлубиятга учратди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 03/04/2016, 04:45
  • Просмотров: 646

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб,мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Ўйин кутилганидек, асабий ва кескин курашларга бой тарзда бошланди. Дастлабки 15 дақиқада майдон эгалари тўпни ўз назоратларида сақлаб туришга ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам. Аммо, биринчи бўлимнинг ўрталарида ва 30-дақиқаларга келиб, "Реал" қарши ҳужумларда фаоллик кўрсата бошлади. Криштиану Роналду етакчиликни қўлга олиб, иккита-учта вазиятларни яратди. 

Ўз навбатида "Барселона" ҳам услубига содиқ қолиб ҳужумларни тиндирмади. Месси, Неймар ва Суаресларда имкониялар пайдо бўлди. Ракитич жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди.

Лекин, биринчи бўлимда дарвозабонлар дахлсизликни сақлаб қола олишди ва жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлимда, мураббийлардан кераклик кўрсатмаларни олган жамоалар яна ўз омадларини рақиб жарима майдончасида излашга ҳаракат қилишди. 

Шундай ҳаракатларнинг бирида ҳисоб очилди. Майдон эгалари бурчак тўпини ишлашди ва 56-дақиқада Пике боши билан "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Стадион ларзага келди. Аммо, орадан олти дақиқа ўтар-ўтмас Марсело чап қанотда "Барса" жамрима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Кроссга ташлади. Тони тўпни ўз навбатида Бенземага ташади. Франциялик футболчи қайчи усулида Браво дарвозасини нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди.  

Шундан кейин томонлар янаям ҳужумларни оширишга ҳаракат қилиб кўришди. 80-дақиқада ҳаммасига нуқта қўйилиши мумкин эди: Гарет Бэйл боши билан иккинчи голни урди, аммо ҳакам ушбу гол инобатга олмади. 

Шу вазиятдан бошлаб "Реал" ҳужумларни тиндирмади. 83-дақиқада Серхио Рамос иккинчи сариқ карточкаси туфайли қизил олиб майдонни тарк этди. 

Лекин, барибир "Реал" бу кеча ўз сўзи айтди. 10 бўлиб қолган мадридликлар Роналдунинг заргароно голидан кейин олдинга чиқиб олишди. 

Шу тариқа "Реал" жуда муҳим ва принципиал ғалабани қўлга киритди. 

Испания чемпионати, 31-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:2
Голлар: 1:0 – 56 Пике, 1:1 – 62 Бензема, 1:2 – 85 Роналду. 
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Туран, 74), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос, Бэйл (Бэйл, 90), Роналду, Бензема (Хесе, 78).
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Карвахаль (18), Суарес (27), Маскерано (29), Ракитич (58).
Четлатиш: Рамос (83).


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Fo'tboll Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019