• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

"Рио-2016": Ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган йўлланмалар сони 60та бўлди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/04/2016, 17:57
  • Просмотров: 620
2016 йилнинг ёзида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинлари ўтказилади. Бугунги кунга келиб ўзбекистонлик спортчилар томонидан тўрт йилликнинг энг йирик спорт ўйинларига жами 60та йўлланма нақ қилиб қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилар рўйхати: Бокс – 11 та Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) Муроджон Ахмадалиев (-56 кг) Хуршид Тожибоев (-60 кг) Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг) Шахрам Гиясов (-69 кг) Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) Элшод Расулов (-81 кг) Рустам Тўлаганов (-91 кг) Баҳодир Жалолов (+91 кг) Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) Енгил атлетика – 8 та Ситора Ҳамидова – марафон (42.195 м.) Светлана Радзивил – баландликка сакраш Сухроб Хўжаев – босқон улоқтириш Марина Хмелевская – марафон (42.195 м.) Бобур Шокиржонов – найза улоқтириш Ситора Ҳамидова – марафон (10.000 м.) Екатерина Воронина – еттикураш Андрей Петров – марофон (42.195 м.) Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 5 та Алексей Мачалов – 1000 м. яккалик (байдарка) Герасим Кочнев – 1000 м. яккалик (каноэ) Ольга Умаралиева – 200 м. яккалик (байдарка) Вадим Меньков – 1000 м. икки кишилик (каноэ) Серик Мирбеков – 1000 м. икки кишилик (каноэ) Оғир атлетика – 5та Оғир атлетика спорт турида йўлланмалар терма жамоаларга берилади. Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган спортчилар Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан мусобақалар арафасида эълон қилинади. Спорт курашлари – 3та Рустам Ассакалов (-85 кг) – юнон-рим кураши Дилшод Турдиев (- 75 кг) – юнон-рим кураши Ихтиёр Наврўзов (-65 кг) – эркин кураш Сузиш – 2та Раънохон Аманова – 200 м. комплекс Раънохон Аманова – 400 м. комплекс Таэквондо (WTF) – 1та 2015 йил якунларига кўра Олимпия рейтингининг энг оғир вазндаги спортчилари жадвалида бир йўла икки нафар спортчимиз Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиев кучли олтиликдан ўрин эгаллашди. Қоидага кўра, Олимпиада ўйинларида ҳар бир вазн тоифасида бир давлатдан фақатгина бир нафар спортчи иштирок этиши мумкин. Шу боис, “Рио-2016” ўйинларида қайси спортчимизни иштирок этиши ўйинлар арафасида Ўзбекистон Таэквондо (WTF) миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинади. Йўлланмалардан 25таси паралимпиячилар томонидан қўлга киритилган (10та енгил атлетика, 8та дзюдо, 5та сузиш ва биттадан ўқ отиш ҳамда пауэрлифтинг). Олдинда яна спортнинг қатор турлари бўйича йўлланмалар ўйналадиган мусобақалар мавжуд. “Рио-2016” ўйинларига қадар Ўзбекистон делегацияси сафи янада салмоқли кўринишга эга бўлиши кутилмоқда. Маълумот учун, паралимпия ўйинларига қадар дастурга киритилган деярли барча спорт турлари бўйича лицензион мусобақалар ўтказилади. Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи ўйинлар арафасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси томонидан эълон қилинади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019