• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Россияда ишлаш учун патент билан боғлиқ баҳсли ИННовация

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 14/04/2016, 04:39
  • Просмотров: 617

Россияда муҳожир эга ИНН (СТИР) - солиқ тўловчининг иджентификацион рақами ҳақидаги маълумот Россия Солиқ қўмитасида мавжудлигига қарамасдан, чет эл фуқаролари Миграция масалалари билан шуғулланувчи марказга мурожаат этишлари шарт. Чунки, 28 март санасидан бошлаб, патент учун тўловни амалга ошираётган вақтда, ИНН рақами кўрсатилмаса, патент учун тўлов ҳисобга олинмайди, ва, табиийки, патент бекор қилинади. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

"Миграция XXI аср" жамғармаси президенти Вячеслав Поставнин мана шу "ташаббус" сабаб миграция хизмати йўқ қилинганини айтмоқда. "ФМСга нима учун мурожаат қилиш кераклиги — мен учун жумбоқ. Назаримда, улар мана шу ИНН туфайли катта муаммоларни яратишган", деди у.

Эксперт фикрига кўра, ИНН билан боғлиқ ташаббус пухта ишланмаган ва бу ФМС “пиар акцияси” бўлиши ҳам мумкин. Яъни, миграция хизмати “ишламайдиган тизим” ёрдамида гўёки фаолият юритаётгандай "кўриниш"ни вужудга келтирмоқчи.

"ИНН ўз-ўзидан ҳеч нарса бермайди. Агар у бир неча йил давомида назорат олиб борса ва у ерга тўланган солиқлар тўғрисида барча маълумотлар киритилса, бу бошқа гап. Агар ИНН фақат патент олиш учун керак бўлса, бу нимага керак, мен умуман тушунмайман”, деб таъкидлади Поставнин.

“Добрососедство” Халқаро алоқаларни ривожлантириш жамғармаси раҳбари Юрий Московский эса бу борада Поставниндан фарқли ўлароқ, у қадар кескин фикрдамас. Бундан ташқари, у, ФМС қарорини зарурат деб баҳолади. “ИНН ҳам Россия, ҳам чет эл фуқароси учун керак”, таъкидлади у.

ИНН борасида Сизда туғилган ҳар қандай савол бўйича патент олган жой — Миграция марказига мурожаат қилинг. Ўзингиз билан паспорт, патент, тўлаган тўловларингиз чекларини, регистрация, ИНН гувоҳномасини олишни тавсия этамиз.

Экспертлар фикрига кўра, ҳозирда вужудга келаётган муаммолар муассасаларнинг ўзаро мувофиқлашмаган ҳолда фаолият олиб бораётгани натижасидир.

"Одамларни югуртирмаслик учун ФМС ва Солиқ инспекцияси ҳамда бошқа идоралар маълумотлар базаси мужассамлаштирилган бўлиши лозим. Электрон базалар пайдо бўлганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ, аммо биз улар худди юз йил олдин ташкил қилингандек эътироз билдиряпмиз. Тизим мукаммаллаштирилмоқда, аммо бу жараён давомида, афсуски, одамлар жабр кўрмоқда”, деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин қарори билан Миграция хизмати мустақил муассаса сифатида йўқ қилинди ва марказ ички ишлар вазирлигига бўйсундирилди. 13 апрелда Россия ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармасига полковник Ольга Кириллова бошлиқ этиб тайинлангани маълум қилинди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019