• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Саудия Арабистони пойтахтининг транспорт тизими бошидан қурилади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 22/05/2016, 14:35
  • Просмотров: 556
Саудия Арабистони ўта бой мамлакат ҳисоблансада, унинг пойтахти – Ар-Риёд шаҳрида ҳалигача жамоат транспорти тизими мавжуд эмас. Бу муаммони 2018 йил охиригача ҳал қилиш режалаштирилган. Шу муддатга қадар ҳукумат аҳоли эҳтиёжини тўлиқ қондира оладиган улкан шаҳар транспорт тармоғини йўлга қўйиш ниятида. Режага кўра, жами 6та тармоққа жойлашадиган 85та метро станцияси қурилади. Уларнинг умумий узунлиги тахминан 177 километрни ташкил этади. Метро билан бир пайтда шаҳар автобуслари ҳам ҳаракатлана бошлайди. Лойиҳа 2012 йилда татбиқ этилган. Ўша йили прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб пойтахт аҳолиси 50 фоизга кўпайиши ва 8 миллион нафардан ортиши аниқланганди. Транспорт тизими қурилиши устида бир неча пудратчилар меҳнат қилмоқда. Уларнинг тан олишига кўра, бу уларнинг энг йирик лойиҳалари ҳисобланади. Тизим қурилишида Саудия Арабистонига асос солган қирол шарафига номланган Мнифа махсус бурғулаш машиналари қўлланмоқда. Ускуналарнинг оғирлиги 1000 тоннадан ортиқ. Ҳар бир машина ер ости туннелини қазиш баробарида ҳафтасига 100 метр тезликда туннелларнинг устига бетон плиталар ётқизади. Ҳаммаси тайёр бўлганда метро линиялари бўйлаб Siemens компанияси томонидан яратилган автомат режимда ҳаракатлана оладиган поездлар йўлга туширилади. Уларни машинистлар ҳам бошқариши ҳам мумкин. Вагонлар ва станциялар кондиционерлар ҳамда Wi-Fi нуқталари билан бойитилади. Транспорт тизими сарф этадиган қувватнинг ўртача 20 фоизи қуёш электростанцияларидан етказилади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019