• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Саудия машмашаси: подшоҳ 30 нафар янги судьяни тайинлади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 09/11/2017, 19:38
  • Просмотров: 696

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Адлия вазирлиги тизимидаги 30 нафар судьяни суд ҳокимиятининг турли даражаларига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу юқори мансабли амалдорлар ва тадбиркорлар коррупцияда айбланиб оммавий равишда ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб рўй берди, деб хабар қилмоқда Саудиянинг SPA янгиликлар агентлиги.

"Подшоҳ фармони 26 нафар судьяни суд тизимидаги турли даражаларга илгари суриш ва 30 судьяни тайинлашни назарда тутади", - дейилади хабарда.

Саудия Арабистони адлия вазири Волид бин Муҳаммад ал-Сомони подшоҳлик ҳукмдори томонидан амалга оширилган бу тайинловлар "унинг суд тизимини доимий қўллаб-қувватловидан дарак бериши" ҳақида айтиб ўтди.

Аввалроқ Саудия Арабистонида 11 шаҳзода ва 4 вазир ҳибсга олингани, улар қаторида дунёнинг энг бой кишиларидан бири борлиги хабар берилганди.

Бундан ташқари, сўнгги хабарларга кўра, саудиялик миллиардерлар ўз маблағлари музлатилиши ва оммавий ҳибсга олинишларданваҳимага тушиб қолган.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019