• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Бош котибини қабул қилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 09/11/2017, 19:37
  • Просмотров: 695

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Томас Гремингерни қабул қилди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Швейцариянинг атоқли дипломатини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлаб, Ўзбекистон ЕХҲТ билан янада фаол ҳамкорлик қилиш, Ташкилот мандатига кирувчи барча масалалар бўйича ўзаро англашувни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини қайд этди. 

ЕХҲТ Бош котибининг ташрифи ҳамда унинг Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро конференциядаги иштироки мамлакатимизда Ташкилот томонидан Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар, жумладан, демократлаштириш жараёни, инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва манфаатларини таъминлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бошқа муҳим жиҳатларига бўлган қизиқишнинг тасдиғи сифатида баҳоланмоқда. 

Томас Гремингер Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар, жумладан, Афғонистон билан алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ва амалий қадамларини юксак қадрлайди. Юқори мартабали меҳмон нуфузи ва иштирокчилари сони кўплиги бўйича мислсиз бўлган Самарқанд форуми натижалари минтақавий ҳамкорликка янги суръат бериш, стратегик жиҳатдан муҳим минтақада ўзаро англашув ва ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди. 

Меҳмон Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишлари ЕХҲТнинг хавфсизлик, иқтисодий-экологик ва инсон мезонлари бўйича барча мақсад ва устувор йўналишлари билан тўла ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлади. 

ЕХҲТ ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзаро ҳамкорликка, мамлакатимизда узоқ истиқболга мўлжалланган ислоҳотлар ва ўзгаришларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш ва эксперт кўмаги кўрсатишга тайёр экани билдирилди. 

Учрашувда ЕХҲТ фаолиятига оид бошқа масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро долзарб муаммолар кўриб чиқилди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019