• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқ ядросиз ҳудудга айланиши керак

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 18/10/2016, 23:51
  • Просмотров: 645
Бугун Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев чиқиш қилди.

РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон бош вазири Яқин Шарқда ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этиш Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг устувор вазифаларидан бири бўлиши лозимлигини таъкидлаган.

"Ўзбекистон олдида турган яна бир муҳим вазифа ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришдан иборат. Мамлакат Яқин Шарқда ядросиз ҳудуд ғоясини қўллаб-қувватлайди", — дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

У ИҲТ ТИВКнинг яқин бир йил ичидаги устувор вазифаларидан бири ана шундай ҳудудни барпо этиш бўлишини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари мамлакат 1992 йилда ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилгани, 1993 йилда Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёда ядродан холи ҳудуд ташкил этиш ташаббуси билдирилгани ҳақида эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус 2006 йилда минтақанинг барча бешта республикаси: Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон томонидан имзоланиб, 2009 йилдан кучга кирган Ядродан холи ҳудуд тузиш ҳақидаги шартномада ва 2014 йилнинг 6 майида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 аъзоси ядро давлатлари — Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция томонидан имзоланган Марказий Осиёдаги ядродан холи ҳудуд ҳақидаги протоколда ўз амалиётини топган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг раислик давомидаги муҳим вазифалари тўғрисида сўзлар экан ИҲТга аъзо давлатларнинг интеллектуал, илмий-техник ва технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш, шунингдек, терроризм ва диний экстремизмга қарши бирлашиш заруриятини таъкидлаб ўтди.

ИҲТ ТИВКнинг очилиш маросимида, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам нутқ сўзлади. Вазир Ўзбекистон ТИВКнинг амалдаги раиси сифатида ўз шериклари билан ҳамкорликда ИҲТ салоҳиятини янада кенгайтириш ва ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишга муносиб ҳисса қўшиш ҳамда Ташкилот Низомида белгиланган олий мақсадларни амалга оширишга кўмаклашишга умид билдирди.

"Хавфсизлик масаласини ҳал этишда ИҲТга аъзо давлатларнинг бирдамлигини таъминлаш, улар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши курашда уларнинг кучларини бирлаштириш муҳим роль ўйнайди", — таъкидлади вазир.

Тошкентдаги йиғилиш давомида юздан ортиқ резолюциялар, хусусан, ИҲТ кун тартибининг асосий масалалари акс этган Тошкент декларацияси, ташкилот ТИВКда Ўзбекистон раислигининг устуворликларини тасдиқлаш режалаштирилган.

ИҲТ 1969 йилнинг сентябрида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. ИҲТга 57 мамлакат аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлиб кирган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019