• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Шавкат Мирзиёев Хитой мудофаа вазирини қабул қилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 20/12/2017, 22:33
  • Просмотров: 579

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюанни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, турли даражадаги алоқалар фаоллашиб, самарали ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари жадал суръатларда изчил ривожланишига хизмат қилаётганини катта мамнуният билан таъкидлади.

Жорий йил май ойида Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишув ва имзоланган шартномаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Давлат Кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Чан Ваньцюан Ўзбекистон Қуролли Кучлари салоҳияти ва мудофаа қобилиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, Хитой томони бу соҳада ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019