• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи санаси маълум қилинди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/10/2018, 22:07
  • Просмотров: 347

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йил 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Олий даражадаги Ўзбекистон –  Франция музокаралари кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Учрашув ва музокаралар якунида 10дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро, жумладан, иқтисодиёт ва молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, ташқи сиёсат маҳкамалари  ўртасидаги ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, давлат раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019