• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Суғурта мукофотларининг 52 фоизи Тошкентда тўплангани айтилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 09/12/2015, 18:58
  • Просмотров: 755
2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари орасида суғурта мукофотларининг 52 фоизи Тошкентда тўпланган. Буни молия вазирлигининг маълумотлари кўрсатмоқда. Айтилишича, ҳисобот даврида суғурта компаниялари Тошкент шаҳри ҳудудида 208.582 млрд сўм тўплаган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27.3 фоизга кўпроқдир. Тошкентнинг умумий суғурта ҳажмидаги улуши 52.34 фоизни ташкил қилди. Тошкент вилояти 7.3 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Бу ерда тўпланган пул маблағлари 29.077 млрд сўмни ташкил қилди. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 25.3 фоизга кўпроқдир. Учинчи ўринда бўлган Фарғона вилоятида ушбу кўрсаткичлар 5.52 фоиз ва 22.005 млрд сўмга тенгидир (ўтган йил уч чорагига нисбатан 15 фоизга кўпроқ). Энг кам суғурта мукофотлари тўпланган вилоятлар қаторига Сирдарё (7.426 млрд сўм, ўсиш 44.5 фоиз), Навоий (7.889 млрд сўм, ўсиш 41.7 фоиз) ва Жиззах (8.789 млрд сўм, ўсиш 58.7 фоиз) кирди. Ҳисобот даврида республика бўйлаб тўпланган суғурта пулларининг умумий ҳажми 398.494 млрд сўмни ташкил қилди. Бу 2014 йилнинг уч чорагига нисбатан 26.9 фоизга кўпдир.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019