• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Светлана Ортиқова аввалги ва ҳозирги қонунларни таққослади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 10/07/2017, 01:38
  • Просмотров: 610

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова қонунлар ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, оммавий ахборот воситаларини уйғонишга, ишлашга чорлади. Тадбирда қатнашган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди.

"Илгариги 2010 йилда қабул қилинган қонунларни сифати, тили, қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан бу йили қабул қилинган қонунлар билан таққосласангиз, ер билан осмончалик фарқи бор. Шу йили парламент томонидан қабул қилинган қонунларга деярли шарҳ керак эмас - улар равон, лўнда, тушунарли тилда ёзилган.

2010 йилда қабул қилинган қонунларни ҳам тўғридан-тўғри қўлласа бўлар эди, бу йилги қабул қилинган қонунларни тушунишда ҳам оқсаш сезилмоқда".

Шу ўринда С.Ортиқова оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилди:

"Сиз билан биз тўғри тушунтириш берайлик-да, кейин улардан жавобини сўрайлик. Айниқса, ҳозирги кунда ОАВ имкониятлари жуда катта - журналистик суриштирувлар қилишади, тўғридан-тўғри эфирлар олиб боришади, терлатадиган саволларни ҳам беришади. Унча-мунча вазирлик ва идоралар ходимлари журналистларнинг саволларидан чўчиб туради "нима дейман" деб. Куни кеча ташқи ишлар вазири ҳам жонли эфирда барчани қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Ухлайдиган вақт кетди. Келинг, уйғонайлик, ишлайлик. Авваламбор "Мен нима қилдим? Қонунларни биламанми ёки йўқ?" каби саволларга ижобий жавоб топсаккина рўпарамизда ўтирган фуқарога савол беришга ҳаққимиз бўлади".
 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019