• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Tesla 123 мингта машинасининг қайтариб олинишида Bosch’ни айбламоқда

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 08/06/2018, 11:46
  • Просмотров: 510

АҚШнинг Tesla компанияси Model S седанининг оммавий қайтариб олинишида деталлар етказиб берувчи Bosch компаниясини айбдор деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Handelsblatt нашрига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри хабар берди. 

Tesla фикрича, айнан немис компанияси машиналарнинг қайтариб олиниши билан боғлиқ харажатларни қоплаши керак. Бироқ шу билан бирга ушбу маълумотнинг расмий тасдиғи берилмаган. 

Tesla март охирида 2016 йил апрелигача ишлаб чиқарилган 123 мингта Model S электрокарини сервис марказларига рул гидрокучайтиргичи болтларини алмаштириш учун чақиртириб олишини эълон қилганди. Таъкидланишича, болтлар совуқ иқлим шароитида ҳаддан зиёд коррозияланиши сабабли шикастланган. 

Bosch компанияси етказиб берадиган деталларга йўлларда музлашга қарши ишлатилувчи маълум турдаги туз салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Tesla’нинг ўз мижозларига жўнатган расмий хатида айтилган.

Болтлар емирилиши оқибатида юкламаларни кўтара олмай қолади. Бироқ Tesla бу носозлик транспорт воситаси бошқарувини йўқотишга олиб келмаслигини кафолатлашини ва бунда ноқулайлик туғдирадиган ягона нарса – ҳайдовчи рулни буришда бироз кўпроқ куч ишлатишига тўғри келишини айтган.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Avto Olam !
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019