• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бўлиши мумкин

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 23/03/2016, 03:48
  • Просмотров: 710
Йўлда одам уриб юборган машинанинг ортидан ЙПҲ ходимлари қувишган. Бугун, 22 март тонгида Тошкентнинг “Бодомзор” маҳалласида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда. Гуруҳ аъзолари сиз кўриб турган суратларни тармоққа жойлаштириб, бу ЙТҲ бугун тонгда юз берганини, катта тезликда келган Captiva ҳайдовчиси рул мувозанатини йўқотиб, йўлнинг пиёдалар қатнайдиган қисмига ўтиб кетганини маълум қилишмоқда. Суратлардан кўриниб турибдики, машина йўл четидаги боғга кириб кетиб, сўрилар орасига кўндаланг ҳолатда тиқилиб қолган. Натижада машинага жиддий зарар етган. “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг маълум қилишларича, машинани аёл киши бошқараётган бўлган. Боз устига у бир одамни уриб юборган деган тахминлар ҳам йўқ эмас. “Йўлда одам уриб юборган машинанинг ортидан ЙПҲ ходимлари қувишган. Маҳалла бўйлаб катта тезликда кетаётган автомобиль шу кўйга тушган”, – дейди гуруҳ аъзоларидан бири. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ гувоҳларнинг таъкидлашича, Captiva ҳайдовчиси бир вақтнинг ўзида шу маҳалладаги Cobalt ва Spark автомобилларига ҳам зарар етказган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019