• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Тожикистон парламенти Эмомали Раҳмонни миллат пешвоси деб эълон қилди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 09/12/2015, 19:24
  • Просмотров: 906
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси (Мажлиси намояндагон) 9 декабрь куни ўтган мажлисда “Тинчлик ва барқарорлик асосчиси – миллат пешвоси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда. “Эмомали Раҳмон тарғиботга муҳтож эмас: у мамлакат миллий манфаатларининг, халқининг ҳимоячиси эканлиги, Худо томонидан етакчилик ва раҳбарлик истеъдодига сазовор этилгани аллақачонлар маълум”, - деди намояндалар мажлиси спикери Шукуржон Зуҳуров. “Ҳар қандай миллат ўзининг кўзга кўринган фарзандларининг ҳурматини улар ҳаётлигида жойига қўйиши лозим”, - қўшимча қилди у. У АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Индонезия ва Қозоғистонда шунга ўхшаш таклифлар борлигини, айримларида эса тегишли қонунлар қабул қилинганини эслатиб ўтди. Янги қонунга мувофиқ, эндиликда Эмомали Раҳмон Миллат пешвоси (тожикча Пешвои миллат) фахрий унвонига эга бўлади. У президентлик мансабини тарк этганидан сўнг ҳам шу унвонни сақлаб қолиши ҳамда давлатнинг муҳим тадбирларида иштирок этиши қонунда кўзда тутилган. Шунингдек, қонунда Миллат пешвоси архиви, кутубхонаси ва музейи ташкил этилиши назарда тутилган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019