• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Трамвай қайта тикланади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/10/2016, 21:35
  • Просмотров: 560
Самарқанд шаҳрида трамвай ҳаракатлана бошлайди. Бундай таклиф Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи вақтида билдирилган. «Бу ғоя шаҳар аҳолисини қувонтирди. Трамвай экологик тоза, иқтисодий камхарж ва оммабоп транспорт», дейилган «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида. «Газета.uz» нашри хабарида айтилишича, трамвай линияси Сиёб бозоридан Сартепа массивигача ўтказилади. Шавкат Мирзиёев «аҳолининг қизиқишларини ўрганиб чиққан ҳолда» яқин вақтлар ичида йўналишлар лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берган. Наврўз байрамигача йўл фойдаланишга топширилиши айтилган. Маълумот учун, Самарқандда 1947—1973 йилларда трамвай ҳаракати бўлган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 майида Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилганди. Шу куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — «Бешқайрағоч» даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилганди. Мазкур қарор автомобиль транспорти сонининг мунтазам ортиб бораётгани, кўча тармоқларининг етарли даражада ривожланмагани ва трамвай йўналишларининг самарасиз фаолияти сабаб қабул қилинган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019