• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Туркияда хотира тадбирлари ўтмоқда

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 11/11/2018, 20:36
  • Просмотров: 407

Бугун Мустафо Камол Отатурк вафотига 80 йил тўлди.

 

Бугун, 10 ноябрь куни Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк вафот этганига 80 йил тўлгани муносабати билан Аниткабир ёдгорлик мажмуасида хотирлаш маросими уюштирилди.
 
Маросимда Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Маросимда Туркия Миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим, Республикаси халқ партияси раҳбари Камол Қиличдор ўғли, Миллатчилик ҳаракати партияси етакчиси Давлат Баҳчели, қуролли кучлар қўмондонлари ва юқори лавозимли амалдорлар ҳам қатнашган.


 
Эрдўған бошлиқ кенгаш Отатурк қабрига гулчамбар қўйган ва ҳурмат бажо келтирган. Президент Эрдўған Аниткабир махсус дафтарига имзо қўйган.
 
Таъкидлаш керакки, Мустафо Камол Отатурк вафотига 80 йил тўлгани муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб уни хотирлаш тадбирлари ўтказиляпти.
 
Туркия Республикасининг асосчиси ва биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк 1938 йил 10 ноябрь куни 57 ёшида вафот этган. Отатурк 1923 йил 29 октябрдан вафотигача Туркия президенти бўлган.
 
Маълумот учун, Аниткабир ёдгорлик мажмуаси 1944 йил 9 октябрь куни қурила бошлаган. Қурилиш 1953 йилгача давом этган.
 
Мажмуанинг умумий майдони мақбара, парк, музей ва бошқа иншоотларни ҳисобга олганда 750 минг квадрат метрни ташкил этади. Мақбара қурилишида салжуқий ва усмонли турклар меъморчилик анъаналаридан фойдаланилган.
 
Аниткабир тўрт қисмдан: Арслонлар йўли, Тинчлик парки, Маросим майдони ва Шон-шараф залидан иборат.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019