• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Туркиядаги тўнтарувга уриниш иштирокчиларига нисбатан илк жазо тайинланди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 06/01/2017, 01:13
  • Просмотров: 525
Туркия суди ҳарбийлаштирилган полициянинг (жандармерия) 2 нафар ходимини 2016 йил 15 июлда содир этилган давлат тўнтарувига уринишдаги иштироки учун умрбод қамоқ жазосига тортди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, суд Туркиянинг шимолидаги Эрзурум вилоятидан бўлган икки жандармни мамлакат конституциясини бузиш ва давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айбдор деб топди. Маълум қилинишича, бу давлат тўнтарувига уриниш иштирокчиларига нисбатан чиқарилган биринчи расмий ҳукмдир. 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркия қуролли кучлари аскарлари ва зобитлари бир гуруҳи исён кўтарган. Истанбул ва Анқарада мамлакат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларда исёнчиларни ҳисобламаганда 246 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан кўпроқ киши яраланган. Ушбу исён бўйича бутун Туркия бўйлаб 100 минг давлат хизматчиси ишидан бўшатилган ёки тергов якунлангунча ўз ишидан четлатилган. Исённи ташкиллаштириш айби билан 7,5 минг киши қўлга олинган, улардан 6 мингдан кўпроғи ҳарбийлар, полициячилар, судьялар ва прокурорларни ташкил қилади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019