• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ўзбекистон 2021 йилгача озиқ-овқат саноати ривожига 600 млн доллар йўналтиради

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 02/04/2016, 02:51
  • Просмотров: 595
Ўзбекистон республикасида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш мақсадида, 2016-2020 йилларда мазкур соҳага 595,9 млн доллар сармоя киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигига таяниб, uzdaily.uz хабар қилмоқда. Мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланган дастурга 180та инвестиция лойиҳалари киритилган. Лойиҳалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, яримтайёр ва тайёр маҳсулотлар, шунингдек, қадоқлаш материаллари ва идишлар ишлаб чиқарувчи янги корхоналар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва модернизациялашни кўзда тутади. Дастурни молиялашга, корхоналарнинг ўз маблағлари, ўзбек банклари кредитлари ва хорижий сармояларни жалб этиш режалаштирилган. Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, дастурни амалга ошириш натижасида, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 2,7 мартадан кўпроққа ошиб, 200 турга яқин янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, яқин беш йилда мамлакатда 15та савдо-логистика марказлари барпо этилади. Уларнинг умумий ҳажми 60 минг тоннани ташкил этади. Вазирликнинг билдиришича, 2011-2015 йилларда республикада мева-сабзавот, узум ва полиз экинлари етиштириш 1,27 мартага ошиб, 14,8 миллион тоннадан 16,3 млн тоннага етган. Гўшт етиштириш 1,24 марта, сут 1,33 баробар кўпроқ ишлаб чиқилган. Бу ўз навбатида, қайта ишланган маҳсулотлар ҳажмини 2,5 марта ошириш, уларнинг турини эса 337дан 628тагача етказиш имконини берган

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019