• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ўзбекистон Афғонистон муаммоси бўйича позициясини айтди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 11/12/2015, 02:31
  • Просмотров: 838
Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Дилёр Ҳакимов Сербиянинг Белград шаҳрида ўтаётган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 22-йиғилишида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятга, шунингдек, Марказий Осиё сув муаммолари бўйича позициясини айтиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, халқаро вазиятнинг мураккаблиги, геосиёсий кескинлик ва сиёсий қаршилик ошаётган, глобал молиявий инқироз давом этаётган бир пайтда радикал ва экстремистик оқимлар кўпаймоқда, ихтилоф ва қарама-қаршиликлар сони ошмодқа, бу эса жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Афғонистондаги кескинлик ҳам бутун минтақага хавф солмоқда. “Афғонистон муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли тинч сиёсий музокаралар, донор давлатларнинг молиявий, иқтисодий, гуманитар қўллаб-қувватлаши ҳамда БМТ кўмагида қарама-қарши томонлар ўртасидаги ички муросага эришишдир, - таъкидлади Ўзбекистон вакили. – Ўзбекистон ҳар қандай ўткир зиддиятлар ечими тинч йўл билан ва сиёсий воситаларда топилиши кераклигига амин, бунда халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий амал қилиш талаб этилади”. Шунингдек, у экологик муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. “Бу рўйхатда энг янги тарихдаги умумсайёравий аҳамиятга эга энг катта экологик фожиа – Орол денгизи фожиаси ўзига хос ўрин тутади: денгиз бир авлод кўз ўнгида ҳалокат ёқасига келиб қолди. Денгизнинг қуриши оқибатида нафақат Марказий Осиё, балки ундан бошқа жойларда ҳам аксини кўрсатаётган иқлим ўзгариши келиб чиқди. Орол фожиасининг ҳалокатли таъсири бутун дунёга таҳдид солмоқда. У Марказий Осиёда яшаётган 65 млн кишининг ҳаёти ва генофондига жиддий таъсир ўтказди”, - таъкидлади Ҳакимов.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019