• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ўзбекистон ва Бангладеш бир неча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 18/01/2016, 02:12
  • Просмотров: 701
Ўзбекистон ва Бангладеш 1999 йилдан 2004 йилгача амал қилган икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқани тиклаш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан мухбирига Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Маъсуд Маннон маълум қилди. Манноннинг айтишича, жорий йилда давлатлар икки томонлама алоқаларни жиддий жадаллаштирмоқчи ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтирмоқчи. Бу борада авиаалоқани тиклаш бўйича музокараларнинг муваффақиятли якунланиши олға интилишга яхши асос бўлади. “Мен бу масала яқин орада ҳал бўлишига умид қиламан. Бизнинг давлатлар ўртасида парвозларни тиклаш бўйича дастлабки келишув бор ва бу ижобий ҳолатдир”, деб айтди Маннон. Икки давлат ўртасидаги олий даражадаги алоқалар хусусида гапириладиган бўлса, жорий йилда Ўзбекистонга Бангладеш савдо вазири ташриф буюрмоқчи. Шунингдек, давлатлар ўртасида ташқи ишлар вазирликлари даражасида маслаҳатлашувларни ташкиллаштириш режалаштирилган. Бу тадбирлар дастлабки маълумотларга кўра йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтади, иккинчи ярмида эса Тошкентга Бангладеш ташқи ишлар вазири Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келади. Манноннинг фикрича, яқин йилларда инвестицион соҳадаги ҳамкорликда муваффақиятга эришиш кутилмоқда. Давлатлар Ўзбекистонда яқинда ўз фаолиятини бошлайдиган 10 та фармацевтик корхона ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар. Бангладеш ўзбек пахтасининг энг йирик харидори ҳисобланади, 2015 йилда унинг улушига жами ўзбек пахтасининг 29 фоизи тўғри келган. Бангладеш элчихонаси Ўзбекистонга чой, фармацевтик маҳсулотлар ва жут экспорт қилишни кенгайтириш бўйича барча кучларни сафарбар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг энг тез ривожланаётган тармоғи сайёҳлик ҳисобланиб, бугунги кунда давлатлар ўртасида бу соҳадаги муносабатларни мустаҳкамловчи махсус ҳужжат йўқ, бироқ Бангладеш бу борада иш олиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги сайёҳликни ривожлантиришга тўсқинлиқ қилувчи энг катта муаммо тўғридан-тўғри авиаалоқанинг йўқлиги бўлмоқда. Бангладешликлар Ўзбекистонга саёҳат қилишга, айниқса диний сайёҳлик доирасида ташриф буюришга катта қизиқиш билдирмоқдалар. “Кўпчилик бангладешликлар мусулмон дунёсида донғи кетган ёдгорликлар – Имом ал-Бухорий, ат-Термизий, Нақшбандий мажмуаларига ташриф буюришни истайдилар”, деб айтмоқда Маннон. Манноннинг таъкидлашича, баъзи тўсиқлар енгиб ўтилса, Ўзбекистон ва Бангладеш бир неча соҳалар – маданият, бизнес ва сайёҳликда катта кўламда алмашинув ташкил этиш имкониятга эга.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019